Туркманистон ўз фуқаролари учун Туркияга турли тоифадаги визалар режимини вақтинчалик жорий этиш илтимоси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтидаги хабарда қайд этилган.

Бунга асос қилиб, «Туркманистон фуқароларининг Туркия Республикасида бўлиш қоидаларини тизимли асосда такомиллаштириш ва қўллаб-қувватлаш» кўрсатилмоқда.

Маълумот учун, Туркманистон фуқаролари Туркияда туристик мақсадларда 30 кунгача визасиз бўлишларига рухсат этилган.