«сурхондарё» тегли мақолалар


Сурхондарёда фуқаро қариндошини ўлдириш учун одам ёллади
29 июл 2022, 10:21

Сурхондарёда фуқаро қариндошини ўлдириш учун одам ёллади

Сариосиё туманида фуқаро ўзининг қариндошини ўлдириш учун 50 млн сўмга одам ёллади. Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда гумондор келишилган пулдан 1,8 млн сўмини берганида ушланди. Унинг айби судда ўз тасдиғини топса, 10 йилдан 15 йилгача қамалиши мумкин.

Сурхондарёдаги «Хўжайикон» туз ғоридан туман тиббиёт бирлашмаси ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди
20 июл 2022, 12:50

Сурхондарёдаги «Хўжайикон» туз ғоридан туман тиббиёт бирлашмаси ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди

Маданий мерос агентлиги Сурхондарё вилоятидаги «Хўжайикон» туз ғоридан Шеробод туман тиббиёт бирлашмаси ҳужжатларсиз фойдаланиб келаётганини маълум қилди. Туз ғори 2019 йилда Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган.

Сурхондарёдаги Хатак ғорида неандертал одам яшаган макон топилди
29 июн 2022, 17:40 1

Сурхондарёдаги Хатак ғорида неандертал одам яшаган макон топилди

Археологлар Сурхондарёнинг Хатак ғорида неандертал одамга тегишли макон борлигини аниқлашди, у тахминан милоддан аввалги 100−40 минг йилликка оид. Ғордан Тешик-Тошдаги каби қуроллар ҳам топилди. Июндан бери маҳаллий ва Австралиянинг Гриффет университети археологлари қазишма ишларини олиб бормоқда.

ДХХ Сурхондарёдаги йиғилиш вақтида 8 нафар давлат хизматчисини ҳибсга олди
23 июн 2022, 10:14

ДХХ Сурхондарёдаги йиғилиш вақтида 8 нафар давлат хизматчисини ҳибсга олди

ДХХ Сурхондарёда коррупцияга қарши курашишга бағишланган йиғилишда 1 нафар собиқ банк ходими ва 7 нафар турли ташкилот ходимини ҳибсга олди. Улар бюджет ва кредит маблағларини ўзлаштирганликда айбланмоқда.

Сурхондарёда At Termiziy University номли сохта университет ташкил этилгани аниқланди
22 июн 2022, 15:11

Сурхондарёда At Termiziy University номли сохта университет ташкил этилгани аниқланди

Сурхондарёда икки шахс фаолият юритиш учун рухсатномага эга бўлмаса-да At Termiziy University хусусий таълим муассасасини ташкил этгани аниқланди. Улар Telegram орқали тарғибот олиб боришгани ва 73 кишидан қарийб 307 млн сўм ундиргани айтилмоқда. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Куёв келинни урган тўй тафсилотлари маълум қилинди
15 июн 2022, 23:48

Куёв келинни урган тўй тафсилотлари маълум қилинди

Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг «Газета.uz»га маълум қилишича, ижтимой тармоқларда кенг тарқалган куёв келинни урган тўй шу йилнинг 6 июнида Сурхондарёда бўлган. Куёвга майда безорилик бўйича маъмурий иш қўзғатилди. Эр-хотин ва уларнинг ота-оналари билан «профилактик суҳбат» ўтказилгани айтилди.

Сурхондарёда Damas автомашинасида 25 бола ташилаётгани аниқланди
10 июн 2022, 23:58

Сурхондарёда Damas автомашинасида 25 бола ташилаётгани аниқланди

Термиз туманида Damas автомашинасидан болалар боғчаси микроавтобуси сифатида фойдаланилаётгани аниқланди. Микровэнда 25 бола ташилган. Машина олд ойналарга парда тортилгани учун жарима майдончасига қўйилди.

Сурхондарёда ўқувчининг калтакланиши ортидан мактабнинг 4 ходими ва директори ишдан бўшатилди
16 май 2022, 15:47 1

Сурхондарёда ўқувчининг калтакланиши ортидан мактабнинг 4 ходими ва директори ишдан бўшатилди

Сурхондарёдаги 4-мактабда ўқувчи калтакланиши 27 апрель куни содир бўлгани ва бунинг ортидан мактаб директорининг икки ўринбосари, синф раҳбари ва инглиз тили фани ўқитувчиси ишдан бўшатилгани маълум қилинди. Ижтимоий тармоқларда видео тарқалгач, мактаб директори ҳам лавозимидан озод қилинди. Бандихон туман ИИБ калтак еган ўқувчи ва унинг айрим синфдошлари безорилиги юзасидан ҳам суриштирув ўтказмоқда.

Сурхондарёда сел оқизиб кетган икки кишининг жасади топилди
11 май 2022, 16:24

Сурхондарёда сел оқизиб кетган икки кишининг жасади топилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сариосиё туманида селда оқиб кетган икки фуқаронинг жасади ва машина «Тўпаланг» дарёси ўзанидан топилганини маълум қилди.

Сурхондарёда сел 3 кишини оқизиб кетди
10 май 2022, 21:36

Сурхондарёда сел 3 кишини оқизиб кетди

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида тоғли ҳудудга сел келиши натижасида одамлар ва чорва молларини сув оқизиб кетди. Чорва моллари эгаси табиий офатдан қутилиб қолган. Қолганлари қидирилмоқда.

Сурхондарёда кураш мажмуаси томининг ярми қулаб тушди
7 май 2022, 23:27

Сурхондарёда кураш мажмуаси томининг ярми қулаб тушди

Термиздаги «Aлпомиш» кураш мажмуаси биноси томининг қарийб ярми фавқулодда вазият туфайли қулаб тушди. Қурилиш вазирлиги бузилган том қисми яроқсиз ҳолатга келганини маълум қилди.

Сурхондарёда сув тошқини туфайли 230 дан ортиқ одам эвакуация қилинди
6 май 2022, 15:26

Сурхондарёда сув тошқини туфайли 230 дан ортиқ одам эвакуация қилинди

Сурхондарёнинг Узун туманида кучли ёғингарчилик натижасида 40 га яқин уй сув остида қолди, 230 дан ортиқ киши мактаб биносига вақтинча жойлаштирилди. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Украинада 11 нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолди. Улар март ойининг бошидан бери қидирилмоқда
25 апрель 2022, 23:08

Украинада 11 нафар ўзбекистонлик бедарак йўқолди. Улар март ойининг бошидан бери қидирилмоқда

Киев ва унинг атрофида ишлаган 11 нафар ўзбекистонлик март ойи бошида бедарак йўқолган эди. Ўшандан бери қариндошлари улар билан боғлана олмади. Элчихона уларни қидирмоқда. «Газета.uz» бедарак йўқолганлардан бирининг укаси билан суҳбатлашди.

Жиззах ва Сурхондарёдаги авария оқибатида 4 киши ёниб кетди
18 апрель 2022, 14:23

Жиззах ва Сурхондарёдаги авария оқибатида 4 киши ёниб кетди

Жиззахда Nexia-2 ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишдаги Nexia-3 билан тўқнашди. Бунинг оқибатида машина ёниб, бир киши ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳатланди. Сурхондарёдаги аварияда эса ҳайдовчи ва икки йўловчи машина салонида ёниб кетди.

Сурхондарёда 43 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
15 апрель 2022, 17:14

Сурхондарёда 43 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди

Ангор туманидаги 6-сонли болалар боғчаси ҳудудида 43 туп жумладан, можжевельник ва туя дарахтлари таг қисмидан ноқонуний тарзда кесиб ташланганлиги аниқланди. Давлат экологик назорат инспекторлари ҳолатни ўрганмоқда.

«Қонунингни Тошкентга бориб талаб қиласан». Журналист Сурхондарёда «самосуд» қилинди
4 апрель 2022, 15:20

«Қонунингни Тошкентга бориб талаб қиласан». Журналист Сурхондарёда «самосуд» қилинди

Термизда Kun.uz мухбири ва «Заковат» билимдони Аббос Салайдинов дорихона сотувчисидан QR-кодли чек талаб қилгани учун «самосуд» қилинди. Дорихона эгаси ва сотувчиси унга «қонунни Тошкентга бориб талаб қилишини» айтиб, жисмоний куч ишлатгани ва ҳақорат қилгани айтилмоқда. Дорихона эгаси, сотувчи, хаттоки журналистнинг ўзига нисбатан маъмурий иш қўзғатилди.

Президент инвесторлар билан Сурхондарёдаги 1,56 ГВт қувватга эга ИЭС қурилишини бошлаб берди
24 март 2022, 17:44

Президент инвесторлар билан Сурхондарёдаги 1,56 ГВт қувватга эга ИЭС қурилишини бошлаб берди

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарёдаги иссиқлик электр станцияси қурилишини бошлаб берди. Қуввати 1,56 ГВт ва умумий қиймати 1,2 млрд доллар бўлган ИЭС охирги йилларда мамлакатда қуриладиган энг йирик иссиқлик электр станцияси бўлади. Лойиҳа Германиянинг Siemens Energy, Франциянинг ЕDF ва Нидерландиянинг Stone City Energy компаниялари томонидан давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилади.

Сурхондарёда фуқаро Тожикистондан Ўзбекистонга 5,5 кг «опий»ни олиб ўтгани айтилмоқда
23 феврал 2022, 17:33

Сурхондарёда фуқаро Тожикистондан Ўзбекистонга 5,5 кг «опий»ни олиб ўтгани айтилмоқда

ДХХ Сурхондарё, Қашқадарё, Фарғона ва Наманган вилоятларида 6,4 кг гиёҳвандлик воситалари, шунингдек, 2160 флаконда «Тропикамид» дориси айланмасини тўхтатиб қолди. Сурхондарёдаги ҳолатда фуқаро Тожикистондан Ўзбекистонга 5,5 кг «опий» моддасини чегарани ноқонуний кесиб, олиб ўтганида ушлангани айтилмоқда. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.

ОТБ Ўзбекистонда автомобиль йўлларини таъмирлаш учун $273,8 млн ажратади
23 феврал 2022, 10:58

ОТБ Ўзбекистонда автомобиль йўлларини таъмирлаш учун $273,8 млн ажратади

ОТБ Ўзбекистонда автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва янгилаш учун 273,8 млн доллар кредит ажратишни маъқуллади. Маблағлар Сурхондарёдаги Дарбанд — Денов йўлининг 106 кмни янгилаш, ЦАРЭС-2 коридорига кирувчи Ғузор — Бухоро — Нукус — Бейнеу йўлининг 87 кмни реконструкция қилишга сарфланади. Қолаверса, банк тадбиркор аёллар учун 150 минг долларлик грант ҳам беради.

Ўзбекистоннинг тўртта вилоятида сел келиш хавфи эълон қилинди
22 феврал 2022, 18:18

Ўзбекистоннинг тўртта вилоятида сел келиш хавфи эълон қилинди

23−25 февраль кунлари Қашқадарё, Жиззах, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларининг айрим худудларида сел келиши хавфи эълон қилинди. Ўзгидромет фуқаролардан эҳтиёт чораларини кўришни сўрамоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг