5 май куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги «Aлпомиш» кураш мажмуаси биносининг том қисми қулаб тушди. Қурилиш вазирлиги мазкур ҳолатга расмий муносабат билдирди.

Содир бўлган техноген тусдаги фавқулодда вазият туфайли ҳозирги вақтда кураш зали томининг ярми — тахминан -1700 м. кв. бузилиб, ерга қулаб тушган. Унинг умумий майдони -2800 м. квга тенг. Бузилган том қисми яроқсиз ҳолатга келган.

Маълумот учун, кураш залининг том қисми мураккаб конструктив ечимли бўлиб, «Кисловодск» типидаги фазовий металл конструкциялардан фойданилган. Бино 1999 йилда қурилган.