Ўзгидромет 23−25 февраль кунлари кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфидан огоҳлантирди.

Жумладан, қуйидагилар ҳудудларда:

  • Қашқадарё вилояти: Яккабог, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузар, Косон, туманлари;
  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод, Зафарабод туманлари;
  • Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқорғон туманлари;
  • Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттагўрғон туманларида сел келиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришлари сўралди.