Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида дала майдонидан ёқиб юборилган аёлнинг жасади топилди. Қотилликда гумондор 5 киши қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилди.
Фарғона вилоятида қурилиш балансида бўлган 50 сотих ер майдонини 25 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Шунингдек, Наманган вилояти, Бухоро вилояти, Сирдарё вилоятининг Сардоба, Тошкент шаҳрининг Чилонзор ҳамда Навоий вилоятининг Қизилтепа туманларида ҳам ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.
Сирдарё вилоятида кучли таъсир қилувчи «Тропикамид» дори воситасини 12 млн сўмга ноқонуний сотаётган шахслар ушланди.
Сирдарёда интернет орқали экстремистик ва террорчилик ташкилотлар таъсирига тушиб, радикал ғояларни тарғиб қилишда гумонланаётган 20 киши қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Сирдарё вилояти ҳокимлиги туман мутасаддиларига ресторандаги раққосалар билан видео учун ишдан бўшатиш каби қатъий чора қўлланилишини қайд этди. Уларга «жамиятда юриш-туриш қоидаларига амал қилган ҳолда давлат хизматчиси сифатида намуна кўрсатишлари лозимлиги» эслатиб ўтилди.
Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида танаси 100% куйиб кетгани айтилган шахс тирик бўлиб чиқди. У аслида қарзини тўламаслик учун ўзини ўлдига чиқариб қўрсатиш режасини тузиб, Тошкент шаҳрида истиқомат қиладиган бошқа фуқарони ўлдирганлиги маълум бўлди.
Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи фуқаронинг 100% куйиб кетган жасади топилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Ховос туманида 22 ёшли аёлни поезд уриб юборди. У олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан Ховос транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилоятида юк машинаси йўлнинг пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган мактабнинг 2 синф ўқувчисини уриб юборди. Бола олган тан жароҳатларидан шифохонада вафот этган.
Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида кучли шамол эсиши оқибатида банк биносининг томи қулаб тушди. Бир неча маҳаллаларда электр таъминоти узилган.
Президент Сирдарё вилоятида амалга ошириш кўзланган 25,5 трлн сўмлик 737 та лойиҳа тақдимоти билан танишди. Лойиҳалар натижасида йилига 11 триллион сўмлик ишлаб чиқариш қуввати, қарийб 36 минг иш ўрни яратиш мақсад қилинган. Бундан ташқари, Мирзаобод туманида Гужарат саноат зонасини ташкил этиш ҳам режа қилинган.
Сирдарё, Андижон ва Бухоро вилоятларидаги бир қанча ҳудудлар ҳам электр таъминотидан узилди. Вилоятлардаги Фавқулодда вазиятлар бошқармалари ва Ҳудудий электр тармоқлари ходимлари томонидан тезкор ишлар амалга оширилаётгани маълум қилинди.
Сардоба фожеасида зарар кўрган масжидларни қайта қуриш учун «Telegram» да хайрия гуруҳи очиб, ундан тушган маблағларни Сурияда террочилик фаолиятини молиялаштиришга жўнатилгани аниқланди. Шунингдек, буни уюштирган шахслар экстремистик ғояларни тарғиб қилиб, Сурияга чиқишни режалаштирилганликда гумон қилинмоқда. Ҳозирда улар ушланиб, уларга нисбатан жиноят иши очилди.
Сирдарё аҳолиси орасида Тожикистонда Қайроққум сув омборининг ёрилгани ҳақидаги миш-мишлар тарқалди. Натижада одамлар уйларини тарк этишга ҳаракат қилган. ФВВ ушбу ёлғон миш-мишларни рад этди. Аҳолини тинчлантириш учун вилоят ҳокими бир қатор туманларга ташриф буюрди.
Сирдарё вилоятида профилактика инспектори кафе иш юритувчиси ва уч нафар шахсларнинг спиртли ичимликлар истеъмол қилаётганини суратга олгани учун улар томонидан калтакланган. Ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Сирдарё вилоятида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши натижасида транспорт воситаси йўл четидан ўтган газ тармоғига бориб урилди. Оқибатда Ширин шаҳри вақтинча газсиз қолди.
Президент қарори билан Сирдарё вилоятидаги кўп тармоқли поликлиникаларда тажриба тариқасида «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» хоналари ташкил этилади. Ўрганишлар натижасида бу амалиёт бутун республикада ҳаётга тадбиқ этилади.
Сирдарё вилоятининг саккизта ҳудудида «Тоза ҳудуд» корхонаси олиб чиқиб кетилмаган маиший чиқиндилар учун аҳолидан 1,2 сўм асоссиз даромад олгани аниқланиб, истеъмолчилар билан қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Тошкент кенгайгани сари завод ва фабрикаларни чекка ҳудудларга кўчириш зарурати пайдо бўлади. Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаевнинг фикрича, Сирдарё ушбу корхоналарни қабул қилиш учун энг қулай жой. Шунингдек, у Сирдарёни «иккинчи Америка» деб аташ билан нимани назарда тутганини айтиб ўтди.
Андижон вилояти Асака тумани ҳокими Иномжон Мамадалиев эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди. Унинг ўрнига Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Мансурбек Алиханов тайинланди. Шунингдек, Сарварбек Султонов Сирдарё вилояти Ширин шаҳри ҳокими бўлди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг