Ҳудудий электр тармоқлари АЖ матбуот хизмати хабар беришича, Сирдарёда кучли шамол, ёғингарчилик ва қор ёғиши кузатилиши натижасида ҳудудларда электр носозликлар келиб чиқди.

Андижон вилоятида «Подстанция Андижон» фавқулодда ҳимоя таъсирида 110кВ.ли Гулшан ҳаво тармоғи юқори фазасида шлейф узилган. Оқибатда айрим туманларда автоматик равишда чекловлар киритилгани маълум қилинди.

Бухоро вилоятида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ҳудуддаги электр тармоқлари тизимида носозликлар келиб чиққани ҳақида хабар берилди. 15:00га қадар барча ҳудудларнинг электр энергияси таъминоти тикланиши кутилмоқда.

Бундан аввал, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларининг электр энергия таъминотидаги узилишлар ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, энергетика вазири Алишер Султонов ҳафтанинг охирига келиб, Ўзбекистонда совуқ об-ҳавонинг янги тўлқини нолдан паст ҳароратгача тушиши муносабати билан уй, иш жойларининг барқарор энергия ва газ билан таъминлашга эришиш учун барча чора-тадбирлар амалга оширилгани хақида айтган эди.

20 январдан 1 февралгача истеъмолчиларга 2,3 млрд кВт соат электр энергияси, 1,1 млрд метр куб табиий газ, 19,2 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилиши айтган эди. Ҳозирда 8,2 минг тонна суюлтирилган газ ва 28 минг дона газ балло нлари захиралари тайёрлаб қўйилгани ҳақида маълум қилинган эди.