Олий суд раиси ўринбосари президентлик сайлови вақтида судларга ҳеч қандай мурожаатлар келиб тушмаганини маълум қилди. У бунга аҳолининг ҳуқуқий онги ошгани ва ОАВ вакиллари билан тегишли мулоқот ўрнатилганини сабаб сифатида кўрсатди.
Олий суд USAID ҳамкорлигида судлар фаолияти юзасидан тўғри ва холисона фикрни шакллантирган, бажарилаётган ишларни жамоатчиликка етказишда қонун талаби билан ишлаётган ОАВ вакилларини тақдирлади. «Газета.uz» интернет нашри «Интернет ва босма нашрлар» номинацияси ғолиби бўлди.
Жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳри суди мушукни тириклайин ёқиб юборган 3 эркакни ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганликда ва улардан бирини зўравонликни тарғиб қилувчи контент тарқатганликда айбдор деб топди. Улар 3, 5 ва 7 суткага қамалди.
Апрелда аёл ҳамкасбларини дўппослаган Узун туманидаги 31-мактабнинг эркак ўқитувчисига нисбатан суд ҳукми ўқилди. У 1,5 йил муддатга қамалди. Шунингдек, ундан икки нафар жабрланувчига етказилган маънавий ва моддий зарарлар ундирилган.
Тошкентда 61 ёшли АҚШ фуқароси Максим Пенсон ҳимоя ордери талабларини бузгани ва безорилиги сабаб жаримага тортилди. У турмуш ўртоғи С.Разаковани турли сўзлар билан ҳақорат қилиб, аёлига нисбатан тазйиқ ўтказган. Суд уни 990 минг сўм жаримага тортди.
Нукус воқеаларига оид иккинчи суд жараёнидаги 28 нафар маҳкумнинг апелляция шикоятлари бўйича суд қарори 12 июнь куни эълон қилинади. Мурожаатларни кўриб чиқиш 18 май куни бошланганди.
Олий суд 5 июнь куни соат 15:00 да Қорақалпоғистон воқеалари бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан 16 нафар маҳкумнинг биринчи суд жараёни бўйича апелляция шикоятлари, шунингдек, шартли равишда ҳукм қилинган 4 кишига нисбатан прокуратура протестини кўриб чиқишни якунлаб, ҳукмни эълон қилади.
Нашида юбориши ортидан 3 йилга қамалган талаба Жаҳонгир Улуғмуродовнинг онаси президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади. «Нашида мумкинмаслиги нега телевизорда айтилмайди, биз қаердан биламиз у нашида эканини?» дея савол билан юзланди Гулчеҳра Умарова ва ўғлига яна бир имкон беришларини сўради.
Telegram-гуруҳга нашида ҳаволасини юборган 21 ёшли талаба йигитнинг 3 йилга озодликдан маҳрум этилгани ижтимоий тармоқларда норозиликларга сабаб бўлди. Аксарият фуқаролар унга нисбатан тайинланган жазони ўта оғир ва адолатсиз деб ҳисобламоқда. Ҳолат юзасидан Алишер Саъдуллаев ҳам фикр билдирди.
YouTube`даги нашидани Telegram-гуруҳга юборган 21 ёшли йигит 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Дин ишлари бўйича қўмита нашидада ақидапарастлик ғоялари борлигини маълум қилган.
Олий суд 3 та жиноят иши бўйича сургун қилинган ва отилган 208 нафар қатағон қурбонининг номини оқлади. Уларнинг аксарияти Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида яшаган. 2021−2023 йиллар давомида совет даврида қатағон қилинган жами 408 нафар ўзбекистонлик оқланди.
Қўштепа туманида 65 ёшли қайнота оилавий жанжал туфайли келинини ўлдириб қўйди. Суд эркакни 13 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилди.
Чироқчи туманида 52 ёшли эркак меҳрибонлик уйидан асраб олган 13 ёшли қизни зўрлаб, ҳомиладор қилиб қўйгани айтилмоқда. Олий суд ҳолат бўйича жиноят иши 7 апрель куни ёпиқ суд мажлисида кўрилишини маълум қилди.
Олий суд амалдорлар ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасидаги жинсий алоқа иши бўйича Хива суди 7 ой аввал ҳукм чиқарганини тасдиқлади. Мудира ва мансабдорлар апелляция берган, бироқ ютқазган. Олий суд кассация инстанциясида кўриб чиқилгунга қадар ишга ҳуқуқий баҳо бера олмаслигини билдирди.
Прокурор протестидан сўнг апелляция суди аввалроқ 6 ёшли қизчага тегажоғлик қилиб, 10 йилга қамалган Тошкентда яшовчи эркакка нисбатан жазони кучайтирди. У 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
2016−2019 йилларда Қарши шаҳрига ҳокимлик қилган Жамшид Фозилов 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. У Жиноят кодексининг 4 та моддаси билан айбли деб топилди. Шунингдек, 2 йил муддатга мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.
Диний қўшиқ — нашида учун 5 йилга қамалган 22 ёшли талаба Сардор Раҳмонқулов озодликка чиқди. Тошкент суди ҳукмни шартли жазога алмаштирди.
2022 йилда жиноят ишлари бўйича судлар 75 078 нафар шахсга нисбатан 58,6 мингдан ортиқ жиноят иши кўриб чиқди. Шундан, 56,5 минг нафари судланган, 1010 нафари оқланган ва реабилитация қилинган. Асосан фирибгарлик, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ва ўғирлик билан боғлиқ жиноятлар кўриб чиқилган.
Парламент комиссияси аъзоси Гулноз Мамарасулова «Газета.uz» билан суҳбатда Нукус воқеалари бўйича суд жараёни қандай кечаётгани, Қорақалпоғистоннинг собиқ ва амалдаги раҳбарининг кўрсатмаси муҳимлиги, қолаверса, нима учун комиссия ҳалигача ўз ҳисоботини эълон қилмагани ҳақида сўзлаб берди.
Қувалик ҳайдовчи Фарғонада ўзига нисбатан ноқонуний баённома тузган икки нафар ЙПХ ходимини руҳий азоб етказганликда айблаб судга берди. Суд унинг даъвосини қаноатлантириб, инспекторларнинг ҳар бирига 3 млн сўмдан маънавий зарар ундириш тўғрисида ҳукм чиқарди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг