Олий суд 4 та жиноят иши бўйича сургун қилинган, отилган ва мол-мулки мусодара қилинган 173 нафар қатағон қурбонлари номини оқлади. Уларнинг аксарияти Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида яшаган. Бир нафари эса Эрон фуқароси бўлиб, у ССРИ ҳудудидан депортация қилинган.
Олий суд раиси Бахтиёр Исломов айрим суд процессларида ҳақиқий тортишувчанлик принципи ҳозир таъминланмаётганини танқид қилди. Бунга айрим прокурорлар охирги вақтларда суд жараёнига ҳеч қанақа тайёргарликсиз келиб, ўша ердан ўқиб [бераётгани], фақат адвокат гапираётганини сабаб қилиб келтирди.
Бухоро вилояти судида Нукус воқеаларида қатнашганликда гумонланган 22 кишига қўзғатилган жиноят иши хулосаларида тартибсизликлар натижасида 6,7 млрд моддий зарар етказилгани айтилди. Гумонланувчиларнинг шахси аниқланди. Уларга яқинлари билан навбатма-навбат қисқа суҳбат ўтказишга руҳсат берилди.
Сенатнинг 19 ноябрдаги мажлисида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Шухрат Полванов Олий суд раиси ўринбосари этиб сайланди. Шу мажлисда Гулнора Мирзаева, Абдикамал Абдикаримов ва Аскар Бекманов Олий суд судьялигига сайланди.
Олий суд етти нафар нафақа ёшидаги судялар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди. Уларнинг 4 нафари Мурожаатлар билан ишлаш бошқармасидан, 3 нафари эса бошқа бошқарма ва бўлимларда ишлаган.
Олий суд Тошкент вилояти собиқ бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева киритган апелляция шикоятини кўриб чиқишда судлов ҳайъати ЖПКнинг 6 та моддаси талабларини бузган деб топди. Иш апелляцияда такроран кўриб чиқиш учун Тошкент вилоят судига қайтарилди.
Президент Конституциявий суддаги вакант судья лавозимига Олий суд раиси лавозимида фаолият юритаётган Козимжон Комилов номзодини таклиф қилди. Олий суд раҳбарлигига эса президент маслаҳатчиси Бахтиёр Исломов номзоди илгари сурилди.
2017 йилдан бери Олий судга раислик қилган, 13 июлда лавозимга қайта тайинланган Козимжон Комилов истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнини президент маслаҳатчиси Бахтиёр Исламов эгаллаши кутилмоқда.
Сенаторлар 2017 йилдан бери Олий суд раиси сифатида ишлаб келаётган Козимжон Комиловни президент тақдимномасига мувофиқ, лавозимга қайта сайлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.
Сенатнинг 26-ялпи мажлисида Турғунали Мирзаев ва Нурали Рахмоновни Олий суд судьяси лавозимига 10 йиллик муддатга сайлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Ҳар иккиси ҳам судья сифатида камида 10 йиллик тажрибага эга.
Олий суд муқаддам 6,5 йилга қамалган сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийга оид жиноят ишига кассация тартибида берилган шикоятни кўриб чиқиб, ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди.
Суд тошкентлик блогер Миразиз Бозоровни ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилганликда айбли деб топиб, унга 3 йил муддатда озодликдан чеклаш жазосини тайинлади.
Касби тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари фуқаронинг ўғлига ногиронлик нафақасини чиқариб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига 500 минг сўм пора олгани айтилмоқда. Китоб туман суди шифокорни айбли деб топиб, унга 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Олий суд 6 та жиноят иши бўйича сургун қилинган, отилган ва мол-мулки мусодара қилинган 120 нафар қатағон қурбонлари номини оқлади.
Жиззахдаги бино қулаши ортидан вилоят ҳокимининг ишдан бўшатилган ўринбосари Акрам Раҳмонқулов бир қанча жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга 7 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш ва 111,5 млн сўм жаримага тортиш жазоси тайинланди. Жиноят иши доирасида жами 27 киши, жумладан, Акрам Раҳмонқуловнинг тўрт нафар укаси ва ўғли жавобгарликка тортилди.
Сенаторлар навбатдаги ялпи мажлисда Шуҳрат Маҳмудов, Рустам Ҳайдаров ва Джамол Чориевни 10 йиллик муддатга Олий суд судьяси этиб сайлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.
Суд Каттақўрғон вилояти солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосарининг ўлимида йўл-патруль хизматининг икки собиқ ходимини айбдор деб топди. Ҳар бирига 2 йилу 10 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Тошкентда Олий суд раиси Козим Комиловга тегишли Malibu русумли хизмат машинаси ЙТҲга учради. Ҳодиса юз берганда раис машинада бўлмаган. Автомобиль ҳайдовчиси ҳозирда даволанмоқда.
Андижон туманида 6 нафар эркак томонидан дала шийпонида зўрланганини айтган 20 ёшли келин туҳмат қилганликда айбдор деб топилди. Суд унга 2 йил-у 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади. Ноябрдаги жиноят иши аппеляцияда ҳам кўриб чиқилган ва ҳукм ўзгаришсиз қолдирилган.
Қашқадарёда Термиз туман судида судья билан жанжаллашиб қолган воқеадан сўнг қўзғатилган жиноят иши бўйича Effect.uz интернет-нашрининг уч журналистига ҳукм чиқарилди. Улардан бири уч йилга озодликдан маҳрум этилди, икки нафарига турли муддатларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг