Бугун Ўзбекистонда ўртача иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Куннинг ўртасига келиб, ҳаво ҳарорати +37…+40 даражагача, шимолда, жанубда, чўл ҳудудларида баъзи жойларда +41…+43 даражагача исийди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво булутсиз бўлади. Фақат Фарғона вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида булутлилик кўпайиши кутилмоқда, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Эрон ҳудудларидан жуда иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига 24−26 июль кунлари Ўзбекистонда ҳавода иссиқ кўтарилиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан +4…+6 даража юқори бўлади.

Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +41…+44 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда +45…+46 даражагача исийди.

Вақти-вақти билан шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25−30 м/с гача кучайиши мумкин.

Ушбу кунларда республиканинг барча ҳудудларида ҳаво кам булутли бўлади.