Ўзгидрометнинг хабар беришича, 3−5 июлда Ўзбекистон ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +39…+41 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида +42…+44 даражагача бўлган иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.

6−8 июль кунлари Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига, иссиқ кўтарилиши кутилмоқда.

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан +5…+8 даражага юқори бўлади.

Кундуз кунлари ҳаво +41…+43 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +44…+46 гача исийди.