2 июль, жума куни Ўзбекистоннинг кўпчилик вилоятларида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво кузатилади, дея хабaр бермоқда Ўзгидромет.

Фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида куннинг иккинчи ярмида, Тошкент вилоятида кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши мумкин.

Дам олиш кунларида эса Ўзбекистонда иссиқ ва қуруқ об-ҳаво шароити сақланиб қолади. Ҳаво ҳарорати кечалари +24…+27 даража, кундуз кунлари +38…+41 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +44 даражагача атрофида бўлиши кутилмоқда. Шамолнинг 15−20 м/с тезликкача кучайиши сақланиб қолади.

Республиканинг айрим тоғли ҳудудларида конвектив булутлилик ривожланиши оқибатида куннинг иккинчи ярмида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.