Бугундан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Маълум қилинишича, ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бутун давр давомида ҳарорат фони мақбул бўлади.

Ҳаво ҳарорати кечалари +22…+25 даража, кундуз кунлари +38…+41 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда +43 даражагача атрофида бўлади.

Бундай ҳарорат қийматлари июнь ойи охири-июль ойи бошидаги ўртача кўп йиллик қийматлардан +2…+4 даражага кўп бўлади. «Бироқ, Ўрта Осиё иқлими учун, айниқса сўнгги йилларда бу аномал ҳодиса эмас», — дея қўшимча қилинади хабарда.