7 июль куни Қорақалпоғистонда ва 8−10 июль кунлари бутун Ўзбекистон бўйлаб шамол 20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Баъзи жойларда чангли бўрон билан 25−30 м/с гача кучайиши мумкин, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Қайд этилишича, 8 июлда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 9−10 июлда республиканинг барча ҳудудларига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган деярли салқин ҳаво массалари кириб келади.