Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +34…+39 даражани, шимолда ва чўл ҳудудларда +41…+42 даражани ташкил этади.

21 июлдан 23 июлгача фақат республиканинг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, текислик ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳарорат аста-секин кўтарилади ва 23 июль жума кунига келиб ҳарорат кундуз кунлари +39…+42 даражагача кўтарилади, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +44 даражада бўлади.