Ўзгидромет маркази Ўзбекистон бўйлаб дам олиш кунлари кутиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Жума куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво ўзгариб туради, ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, Кавказ ҳудудларидан кучсиз ифодаланган антициклон кириб келишида фақат Қорақалпоғистон бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Кундузи ҳаво ҳарорати +20…+25 даража атрофида бўлади.

Шанба 1 октябр куни эса антициклон республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Тошкент вилоятида кечаси ва эрталаб ҳамда Фарғона водийси вилоятларида бироз ёмғир ёғади, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +10…+15 даража бўлади, кундузи +21…+26 даражагача пасаяди.

Якшанба 2 октябрь куни антициклон таъсири давом этади. Ўзбекистон бўйича қуруқ ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси термометр устуни +8…+13 даражагача пасаяди, кундузи +21…+26 даража атрофида бўлади.

Ушбу кунларда шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15−18 м/с гача кучайиши мумкин.