Бугун, 13 июнь куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, деб хабар берди Ўзгидромет. Фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Кундузи ҳаво ҳарорати +30…+35 даражадан юқорига кўтарилмайди, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан бироз пастдир. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.

Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон бўйича асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлади. Фақат айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, шунингдек дўл ёғиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кечалари +16…+21 даража, кундуз кунлари +34…+39 даража атрофида, жанубий ва чўл ҳудудларида +40…+42 дарагача бўлади.

13 ва 14 июнь кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.