Ўзгидромет маркази Ўзбекистон бўйлаб дам олиш кунлари кутиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Жума куни республика бўйича асосан ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Самарқанд, Жиззах вилоятларида кечга томон баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +27…+32 даражадан ошмайди.

Дам олиш кунлари эса республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Фақат шанба, 17 сентябрь куни тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати кечалари +11…+16 даража, кундуз кунлари +27…+32 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.