Ўзгидромет маркази ҳафта давомида — 29 августдан 4 сентябргача бўлган даврда об-ҳавонинг ўзгариши кутилмаслигини маълум қилди.

Ҳафтанинг биринчи ярмида ва байрам кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати ҳафтанинг биринчи ярмида +33…+35 даража атрофида бўлади.

Байрам кунлари +33…+37 даражагача бироз иссиқроқ бўлади. Кечалари ва эрталабки соатларда +13…+18 даража атрофида бўлган қулай ҳарорат кузатилади.