6 июнь куни Наманган вилояти Уйчи туманида йигит дарёга чўкиб кетди, дея хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

Ўша куни соат 13:00 атрофида вилоят ФВБга Уйчи тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Норин дарёсига чўмилиш мақсадида борган фуқаро эҳтиётсизлиги оқибатида чўкиб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Шундан сўнг бошқарманинг ёнғин-қутқарув отрядининг сувда қидирув-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб борган. Ҳозирда сувости ва сувусти қидурув ишларини олиб борилмоқда, дейилади хабарда.