Наманган шаҳри Давлатобод туманидаги корхона табиий газдан ноқонуний фойдаланган, деб хабар берди «Ҳудудгазтаъминот» компанияси матбуот хизмати.

Nam Smart Servis компаниясига қарашли объект оҳак ишлаб чиқариш учун тармоққа яширинча уланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, умумий қиймати 4 миллиард сўмдан ортиқ газдан ноқонуний фойдаланилган.

газдан ноқонуний фойдаланиш, наманган, давлатобод тумани

Эслатиб ўтамиз, март ойида Қувасойда тўққиз ой давомида ноқонуний равишда газ ишлатилиб, 18 миллион куб метрдан ортиқ газ сарфланган оҳак ишлаб чиқарувчи корхона аниқланган эди. Етказилган зарар 18,3 миллиард сўмни ташкил этган.