20 февраль куни Фарғона вилоятида Шарқий ҳарбий округга қарашли гарнизонда режалаштирилган жанговар-тактик ўқув машғулотлари бошланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бу вақтда жанговар техникалар шаҳар атрофида машғулотлар режага мувофиқ ҳаракатланади. Синовлар округ қўмондони бошчилигида Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари иштирокида кузатиб борилмоқда.

Машғулотлар давомида ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлигига ҳар томонлама баҳо берилади, дейилади хабарда.

мудофаа вазирлиги, фарғона вилояти, шарқий ҳарбий округ

мудофаа вазирлиги, фарғона вилояти, шарқий ҳарбий округ

Фото: Мудофаа вазирлиги

Вазирликнинг қўшимча қилишича, округда режалаштирилган жанговар-тактик ўқув машғулотлари бошланди. Округ шахсий таркиби сигнал бўйича тегишли кўрсатмаларни олиб, жанговар техникалар билан Шўрсув полигонига йўл олган.

Олиб борилаётган жанговар ўқув машғулотлари давомида округ шахсий таркиби учун ҳарбий техникаларни платформаларга жойлаштириш вазифаси мусобақа тарзида ўтказилди. 7 дақиқадан 12 дақиқагача белгиланган вақтлар оралиғида энг яхши натижани кўрсатган экипаж ҳарбий қисм командири томонидан рағбатлантирилди.