Ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши муносабати билан Мудофаа вазирлиги томонидан Тошкент шаҳри ҳудудларида ҳарбий дала ошхоналари фаолияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Газета.uz»га маълум қилди.

Қайд этилишича, пойтахт ва туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда ташкил этилган ҳарбий дала ошхоналарида фуқароларга иссиқ чой ва егуликлар таклиф этилмоқда. Шунингдек, уларнинг вақтни мазмунли ўтказишлари учун китоблар, кўнгилочар воситалар, шахмат ва шашка ўйинлари ҳам ташкил этилган.

Ҳарбий дала ошхоналари ташкил этилган ҳудудлар рўйхати:

  • Мирзо Улуғбек тумани — «Алишеробод» ва «Олимлар маҳалласи» (90−074−63−66, 91−773−02−42);
  • Миробод тумани — «Биродарлик» ва «Парвона» маҳаллалари (88−548−19−74, 97−293−80−30);
  • Яккасарой тумани — «Бобур» ва «Бошлиқ» маҳаллалари (99−817−79−56, 99−837−79−56);
  • Олмазор тумани — «Қуёш» ва «Шодиёна» маҳаллалари (97−759−91−77, 97−749−92−46);
  • Янгиҳаёт тумани — «Навқирон» маҳалласи (77−019−22−19);
  • Учтепа тумани — «Кўҳна чўпонота» ва «Ватан» маҳаллалари (00−244−42−29, 88−244−42−29);
  • Чилонзор тумани — «Шараф» маҳалласи (97−484−92−73);
  • Яшнобод тумани — «Жарбоши» ва «Широнобол» маҳаллалари (99−494−95−14, 97−034−00−52);
  • Юнусобод тумани — «Отчопар I» ва «Посира» маҳаллалари (97−463−08−75);
  • Шайхонтоҳур тумани — «Янги Белтепа» маҳалласи (97−345−09−82);
  • Сергетли тумани — «Хонобод» ва «Садоқат» маҳаллари (99−052−66−83, 99−324−73−06).

Бундан аввал, Шавкат Мирзиёев 16 январдаги йиғилишда «Саховат ва кўмак» жамғармасидан ёлғиз қариялар, кўп фарзандли эҳтиёжманд оилаларга иссиқ кийим, озиқ-овқат тарқатиш, энг оғир ҳолларда уларни шароити бор жойларга жойлаштириш, маҳаллаларда иссиқ овқат тарқатиш пунктларини ташкил этишни топширганди.

Бир неча кун аввал Тошкент ҳокимлиги томонидан аҳолига тўйхоналарда бепул ош тарқатиш йўлга қўйилганди. «Газета.uz» ош тарқатилаётган тўйхоналардан репортаж тайёрлаганди.