Аввалроқ Тошкент шаҳрининг барча туманларида ҳарбий дала ошхоналари ташкил этилганди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан бу борадаги ишлар мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида исиниш пунктлари ва дала ошхоналари ишга туширилганини маълум қилди.

Улар жойлаштирилган манзиллар рўйхати Mudofaa — LIVE каналида эълон қилинди.