Ўзбекистон президентининг тегишли фармойиши билан Марказий ва Шарқий ҳарбий округ қўшинларига янги қўмондонлар тайинланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Генерал-майор Айбек Саидов Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони этиб тайинланди. У 2017 йил октабрдан бери ушбу лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

марказий ҳарбий округ, мудофаа вазирлиги, шарқий ҳарбий округ
Фото: Мудофаа вазирлиги

Полковник Фаррух Зиябаев Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони этиб тайинланди. У тайинловга қадар Ўзбекистон Қуролли кучлари бош штаби бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

марказий ҳарбий округ, мудофаа вазирлиги, шарқий ҳарбий округ
Фото: Мудофаа вазирлиги

Шунингдек, полковник Лутфулло Бузруков Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланди. У 2018 йил январдан бери Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони лавозимида ишлаб келаётганди.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

марказий ҳарбий округ, мудофаа вазирлиги, шарқий ҳарбий округ
Фото: Мудофаа вазирлиги