«мораторий» тегли мақолалар


Дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилади. Экология полицияси ташкил этилади
24 август 2021, 17:22

Дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилади. Экология полицияси ташкил этилади

Президент топшириғига кўра, дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилади ва жавобгарлик кескин кучайтирилади. Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида экология полицияси ташкил этилиши маълум қилинди.

«Одамлар жарима тўлаб, яна дарахт кесишни давом эттиряпти» — Сенат раиси
31 июл 2021, 13:15

«Одамлар жарима тўлаб, яна дарахт кесишни давом эттиряпти» — Сенат раиси

2021 йилнинг 6 ойи давомида 4,5 мингдан ортиқ дарахт ноқонуний кесилган, натижада ўсимлик дунёсига 6,7 млрд сўмлик зарар етказилган. Сенат раиси Танзила Нарбаева мораторий даврида ҳам дарахтларнинг кесилишига тизимдаги сусткашликлар сабаб бўлаётганлиги таъкидлади. «Одамлар жарима тўлаб, яна дарахт кесишни давом эттиряпти», — деди у.

Тошкентда ташқи реклама объектларига мораторий бекор қилинди
9 июн 2021, 16:56

Тошкентда ташқи реклама объектларига мораторий бекор қилинди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши 31 декабргача эълон қилинган ташқи реклама объектларини жойлаштириш, ўрнатиш, ўзгартириш ва паспортларининг берилишига мораторийни бекор қилди. Кенгаш 4 июнда аввалги қарорига ўзгартиришлар киритган, аммо бу ҳақда ҳали эълон қилинмаган.

Тўрт ой давомида 2000 дан зиёд ноқонуний дарахт кесиш ҳолатлари аниқланди
3 июн 2021, 18:53

Тўрт ой давомида 2000 дан зиёд ноқонуний дарахт кесиш ҳолатлари аниқланди

2021 йилнинг январь-апрель ойларида Экология қўмитаси дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш бўйича 2000 дан ортиқ ҳолатларни аниқлади. Натижада табиатга қарийб 5 млрд сўмлик зарар етказилди.

Қарши ҳокимияти 47 туп дарахтни кесиб ташлади
13 апрель 2021, 21:54

Қарши ҳокимияти 47 туп дарахтни кесиб ташлади

Қарши шаҳар ҳокимлиги вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ижобий хулосасини олмасдан туриб, 47 туп кўп йиллик дарахтни кесиб ташлади. Табиатга етказилган зарар 253,5 млн сўм деб баҳоланмоқда.

Тошкентда ташқи реклама объектларига мораторий эълон қилинди
7 апрель 2021, 12:17

Тошкентда ташқи реклама объектларига мораторий эълон қилинди

Тошкент шаҳрида ташқи реклама объектларини жойлаштириш, ўрнатиш, ўзгартириш ва паспортларининг берилишига мораторий эълон қилинди. Ушбу тақиқ 1 апрелдан 31 декабрга қадар амал қилади ва у ташқи реклама конструкцияларида жойлашган рекламага тааллуқли эмас.

Дарахтларни кесишга жорий этилган мораторий муддати 2021 йил якунигача узайтирилди
5 феврал 2021, 12:41

Дарахтларни кесишга жорий этилган мораторий муддати 2021 йил якунигача узайтирилди

Президент фармони билан дарахтларни кесишга жорий этилган мораторий муддати 2021 йил якунигача узайтирилди. Бундан ташқари, ноқонуний кесилган ҳар туп дарахт учун 100 туп кўчат экиш ва уларни 3 йил парваришлаш мажбурияти юклатилади.

Мораторий даврида 136 нафар мансабдор шахс ноқонуний дарахт кесгани аниқланди
30 январ 2021, 15:27

Мораторий даврида 136 нафар мансабдор шахс ноқонуний дарахт кесгани аниқланди

Давлат экология қўмитаси 2020 йилда ноқонуний дарахт кесилиши билан боғлиқ жами 3 960 та ҳуқуқбузарлик аниқланганини маълум қилди. Ноқонуний дарахткесарларнинг 136 нафари мансабдор шахс бўлган.

Ноқонуний кесилган ҳар туп дарахт учун 100 туп кўчат экишга мажбурлаш таклиф қилинмоқда
18 январ 2021, 17:26

Ноқонуний кесилган ҳар туп дарахт учун 100 туп кўчат экишга мажбурлаш таклиф қилинмоқда

Дарахт кесишга жорий этилган мораторий муддатини 2021 йил охиригача узайтириш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, ноқонуний кесилган ҳар туп дарахт учун 100 туп кўчат экиш ва уларни 3 йил парваришлаш мажбурияти юклатилиши мумкин.

Сирдарёда 113 млн сўмлик 7 туп дарахтнинг ноқонуний кесиб ташлангани аниқланди
17 декабр 2020, 16:42

Сирдарёда 113 млн сўмлик 7 туп дарахтнинг ноқонуний кесиб ташлангани аниқланди

Сирдарё вилоятида фермер кўрсатмаси билан 7 туп дарахт ноқонуний кесилгани аниқланди. Табиатга етказилган зарар миқдори 113 млн сўмга баҳоланди.

««Снос»га қарши мораторий энг тўғри йўл» — Расул Кушербаев
11 декабр 2020, 11:48

««Снос»га қарши мораторий энг тўғри йўл» — Расул Кушербаев

Депутат Расул Кушербаев «снос"ларга қарши мораторий эълон қилиш таклифи билан чиқди. Унинг айтишича, асоссиз ва руҳсатсиз «снос"ларга йўл қўйиш бу зулм билан баробардир.

Бундан кейин дарахтларни кесишга экология инспекторлари иштирокисиз йўл қўйилмайди — Экология қўмитаси вакили
25 ноябр 2020, 11:50

Бундан кейин дарахтларни кесишга экология инспекторлари иштирокисиз йўл қўйилмайди — Экология қўмитаси вакили

11 ойда пойтахтда дарахтларни кесиш билан боғлиқ 307 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Шундан 297 таси маъмурий ҳуқуқбузарлик, 9 таси эса жиноий жавобгарлик билан боғлиқ. «Бундан кейин дарахтларни кесишга экология инспекторлари иштирокисиз йўл қўйилмайди», — деди Тошкент шаҳар экология бошқармаси бошлиғи Нодир Юнусов.

Мораторий даврида 7854 туп дарахт ноқонуний кесилиб, табиатга 9,787 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган
24 ноябр 2020, 20:05

Мораторий даврида 7854 туп дарахт ноқонуний кесилиб, табиатга 9,787 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган

Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари мораторий даврида 7854 туп дарахт ноқонуний кесилиб, табиатга 9,787 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилганини маълум қилди. Ҳуқуқбузарларнинг 167 нафари мансабдор шахслар ҳисобланади. Улар қаторида Сирдарё тумани ҳокими [11,7 млн сўм] ва «Вuildinig and Supplies» қурилиш корхонаси [630,4 млн сўм] жаримага тортилган. 17 та ҳолатда жиноий иш қўзғатилган.

Дарахтлар ва буталарни кесишга мораторий бир йилга узайтирилиши мумкин
24 ноябр 2020, 13:57

Дарахтлар ва буталарни кесишга мораторий бир йилга узайтирилиши мумкин

Давлат экология қўмитасининг «Газета.uz»га маълум қилишича, дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга мораторий 2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилиши мумкин. Қўмита бу борадаги таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритди.

«Туркистон» саройи атрофидаги дарахтлар имкон қадар сақлаб қолинади — Экология қўмитаси
23 ноябр 2020, 16:29

«Туркистон» саройи атрофидаги дарахтлар имкон қадар сақлаб қолинади — Экология қўмитаси

Экология қўмитаси Тошкентдаги «Туркистон» саройи атрофида махсус белги қўйиб чиқилган дарахтлар имкон қадар кесилмаслигини маълум қилди.

Нурафшонда йўл четидаги кўп йиллик чинорлар кесиб ташланди
17 июл 2020, 19:01

Нурафшонда йўл четидаги кўп йиллик чинорлар кесиб ташланди

Тошкент вилоятида 37 туп дарахт, жумладан, 26 туп кўп йиллик чинорлар ноқонуний равишда кесиб ташланди. Етказилган зарар миқдори 1,1 млрд сўмни ташкил этмоқда.

Тошкент марказида кўп йиллик чинор ноқонуний равишда каллакланди — Экология қўмитаси
14 июл 2020, 14:32

Тошкент марказида кўп йиллик чинор ноқонуний равишда каллакланди — Экология қўмитаси

Экология қўмитаси Тошкент марказида кўп йиллик чинор ноқонуний равишда каллаклаб ташланганини тасдиқлади. Дарахт кесилган жойга пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам ташриф буюрди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг