Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили 27-сонли манзил колонияда мониторинг ўтказди. Барча маҳкумлар тиббий текширувдан ўтказилганда уларнинг 47 нафарига «Остеомиелит», «Остеохондроз» ташҳислари қўйилди. Уларга стационар даво муолажалари буюрилди.
Президент чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 334 нафар маҳкумни афв этди. Уларнинг 18 нафарини чет эл фуқаролари, 23 нафарини аёллар, 15 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар ҳамда 88 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашганлар ташкил этади.
Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан 286 нафар маҳкум афв этилди. Уларнинг 39 нафарини аёллар, 22 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 30 нафарини чет давлат фуқаролари, 3 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.
Президент имзоланган қонун билан энди озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ижро этиш муассасаларида бажарадиган ҳар қандай иши, агар ушбу иш бажарилган давр учун жазони ижро этиш муассасаси томонидан ижтимоий солиқ тўланган бўлса, пенсия тайинлашда иш стажига қўшиб ҳисобланади.
Қозоғистонда депутатлар Ўзбекистон билан маҳкумларни алишиш бўйича келишувни маъқуллади. Бош прокурор ўринбосари 225 нафар ўзбекистонлик маҳкум жазони ватанида ўташ истагини билдирганини айтди. «Ўзбекистонда 20 нафар судланган фуқароларимиз бор, улар ҳам қайтишга қарши эмас, деб ўйлаймиз», деди у.
ИИВнинг жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига қўшимчалар киритиш борасидаги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Ҳужжат билан, маҳкумларниинг электрон давлат хизматларидан фойдаланиши учун интернетдан фойдаланиши мумкин бўлади.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни бирданига учинчи ўқишда қабул қилди.
Навоий шаҳридаги колониялардан бирида 2018 йилда 15 йил 1 ойга озодликдан маҳрум этилган эркак ўз жонига қасд қилди. Ҳолат юзасидан шаҳар махсус прокуратураси терговга қадар текширув ишларини бошлади.
Маҳкумларга оид қонун лойиҳаси муҳокамаси депутатлар ва ИИВ вакиллари ўртасидаги баҳсга сабаб бўлди. Ҳужжатда маҳкумнинг тузалиш йўлига ўтганини баҳоловчи учта мезон қайд этилган. Нурдинжон Исмоилов мезонлар жуда қийинлиги, «бунга мос келиш учун маҳкум идеал бўлиши керак"лигини таъкидлади.
Тошкент вилоятидаги Товоқсой қамоқхонасида икки маҳкум яшаш биносидан ўзини ташлаб, жонига қасд қилишга уринди. Маҳкумларда оғир тан жароҳатлари аниқланган. Жиноят аломатлари бўлмагани учун прокуратура жиноят иши қўзғатмади. Ҳолатга «Эзгулик» жамияти раҳбари ҳамда Бош прокуратура муносабат билдирди.
Ўзбекистонда озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети» доирасида 9,2 млн сўм пул берилади. Уни олиш учун эса фуқаро тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик йўналишларидаги ўз лойиҳасини махсус комиссияга тақдим этиши керак.
Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўташ даврида бажарилган ҳар қандай иш, агар ушбу иш учун ижтимоий солиқ тўланган бўлса, иш стажига қўшиб ҳисобланиши мумкин. Шунингдек, жазони ўтаб бўлган шахсларга «Дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети» бериш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, озодликка чиққан шахсларни аҳолининг эҳтиёжманд тоифасига киритиш режалаштирилмоқда.
Гулистондаги колонияда жазо ўтаётган фуқаро турли вилоятлардаги колонияларда жазо ўтаётган 20 нафар маҳкум ва 11 нафар озодликдаги киши билан Сурияга чиқиб кетишни режалаштирганликда гумонланмоқда.
2021 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил аралашуви билан 53 нафар маҳкум озодликка чиқарилди. Жумладан, 48 нафар маҳкумга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси аҳлоқ тузатиш ишларига, 3 нафар маҳкумни жазоси эса шартли равишда озод этишга ва 2 нафар маҳкумники уй қамоғига алмаштирилган.
Президент фармони билан озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 63 нафар шахс афв этилди. Уларнинг икки нафари 60 ёшдан ошган шахслар ҳисобланади.
Маҳкумлар ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётганларнинг қариндошлари билан қисқа муддатли учрашувларига коронавирус тарқалиши сабабли чекловлар қўйилган эди. Эпидемик ҳолат барқарорлашаётганини инобатга олиб, қўйилган вақтинчалик тақиқлар бекор қилинди.
Маҳкумларнинг Омбудсман ва Бизнес омбудсманга йўллаган шикоятини қамоқхона раҳбарияти кўздан кечириши тақиқланиши мумкин. Қолаверса, олувчига йигирма тўрт соатдан кечиктирмай юборилиши белгиланмоқда. ИИВ тегишли буйруққа ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни таклиф этмоқда.
ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси вакили Жамшид Султонов Ўзбекистонда жами 27,5 минг маҳкум жазо ўтаётганини маълум қилди. Бундан ташқари, пробация назоратида 57 минг 36 нафар шахс назорат тургани ҳам очиқланди.
Қамалгунига қадар ОТМда таълим олган фуқаролар эндиликда ўқишни давом эттириши мумкин бўлади. Бундан ташқари, жазони ўташ даврида ОТМга кириш имконияти ҳам берилиши ва уларга алоҳида жазони ўташ тартибини жорий этиш кўзда тутилган.
Жазони ўтаётган маҳкумлар эндиликда видеоконференцалоқа орқали қариндошлари билан онлайн режимда учраша оладилар. Ушбу имкониятни йўлга қўйиш учун барча жазони ижро этиш муассасалари оптик толали алоқа каналлари билан таъминланади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг