Талабалик даврида қамалган маҳкумларга ўқишини давом эттириш имкониятларини яратиш, жазони ўтаётган шахсларни ОТМларга онлайн тарзда қабул қилиш тартибини белгилаш бўйича президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда ИИВ жазони ижро этиш Бош бошқармаси тарбиявий ва ижтимоий психологик ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Жамшид Султонов маълум қилди.

«Мазкур қарор лойиҳасида қамалгунига қадар талаба бўлган маҳкумларни ўқишини давом эттириб кетиши, бундан ташқари жазо муддатини ўташ даврида яратилган мавжуд имкониятлардан фойдаланган ҳолатда ўқишга тайёргарлик кўриб, ОТМга кириш, ОТМга кирган маҳкумлар учун алоҳида жазони ўташ тартибларини жорий қилиш бандлари белгиланган», — деб аниқлик киритди у.

Ушбу қарор лойиҳаси ҳозирги кунда имзоланиш арафасида эканлиги таъкидланди.