Тошкент шаҳри Шайҳонтохур туманида 17 апрель куни 5 та машина тўқнашиб кетди, деб хабар бермоқда шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати.

ЙТҲ соат 23:30 ларда Фурқат кўчасида ҳаракатланиб кетаётган Nexia 3, Nexia 2, Moskvitch 412, Tracker 2, Monza иштирокида содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ. Суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.