13 май куни соат 18:00 атрофида Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 4 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 52 ёшли ҳайдовчи М.Т. бошқарувидаги Matiz (Yandex Go такси хизмати автомобили), 26 ёшли А.А. бошқарувидаги Lacetti, 42 ёшли Р.А. бошқарувидаги Spark ва 28 ёшли С.Д. бошқарувида бўлган Isuzu юк машинаси ўртасида тўқнашув содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида 2 фуқаро жароҳат олган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.