Май ойи охирида Тошкент жамоат транспорти учун мослашувчан тарифлар жорий этилиши керак эди. Бироқ, шаҳар кенгаши «тарифларнинг ошишига қатъиян қарши» чиқди. Депутатлар ўзгаришларни 1 августга қолдирди. «Газета.uz» янги тизимга ўтиш нега зарурлигини тушунтиради.
Август ойига қадар Тошкент шаҳридаги барча — 160 та автобус йўналишида нақд пул тушумлари бўйича кунлик режа бекор қилиниши режалаштирилмоқда. Ҳозирда пойтахт транспорт бошқармаси уларнинг нархини ҳисоблаб чиқмоқда, ёзда тендерлар ўтказилади.
Тошкентда 5 майдан бошлаб 14 та автобус йўналишида хизмат кўрсатиш брутто-шартнома асосида ташкил этилди. Янги тизим даромад режасига (кунлик план) асосланмайди. Энди барча тушумлар шаҳар бюджетига ўтказилади, ҳокимлик йўловчи ташувчига пулни бажарилган иш ҳажмидан келиб чиқиб ўтказиб беради.
Шу кунларда келтирилган 400 та автобус ва электробуслар Тошкент кўчаларида ҳаракатни бошлади. Улар орасида 10 йилдан бери Ўзбекистонда бўлмаган, узунлиги 18 метрдан иборат 118 дона гармошка-автобус ҳам мавжуд. «Газета.uz» фоторепортажи.
ЕТТБ ажратаётган маблағлар ҳисобига Самарқанд шаҳри учун 350 та электробус олиб келинади. 95 млн долларлик лойиҳа 2 босқичда амалга оширилади.
Сентябрь ойида Тошкент кўчаларида янги транспорт коллапси бўлиши кутилмоқда. Ҳокимият бунга ҳозирлик кўрмоқда ва чорраҳаларда ақлли светофорлар ўрнатган ҳолда 13 та магистраль кўчаларда автобуслар учун ажратилган алоҳида йўлакларни жорий этиш устида ишламоқда.
Тошкентга келтирилган катта ҳажмли янги автобуслар тақдимотида транспорт вазири воз кечилган трамвай ва троллейбуслар ва пойтахт марказига тезда қайтаришнинг иложи йўқ трамвайлар тўғрисида гапирди. Шунингдек у кўчаларни кенгайтириш ҳамда йўл ўтказгичлар қуриш хато эканини айтди.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги раҳбари Шавкат Умурзоқов ва ИИВ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев пойтахтга келтирилган янги автобуслардан бирида ҳаракатланди. Ҳоким в.б. тез орада бекатлар тартибга келтирилиши, уларнинг олдида сув тўпланиб қолмаслигини билдирди. «Салгина сабр қилинг», — деди у.
Тошкент шаҳрида автобуслар 19, 20, 21, 22 март кунлари шанбалик, 25 март куни эса иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатланади.
ПМТИ экспертлари Тошкент шаҳри аҳолисининг йўллардаги тирбандликка муносабатини ўрганди. Респондентларнинг аксарияти тартибсиз ҳайдовчилар, қоидабузарликлар ва нотўғри парковкани асосий сабаблар деб билади. Тирбандликлардан кўпроқ автобус ва микроавтобус йўловчилари азият чекмоқда.
Хитойнинг King Long компанияси Ўзбекистонга 200 та 18 метрли «гармошкали автобус»ни март-май ойларида етказиб бериши кутилмоқда. Дастлабки партияни ишлаб чиқариш жараёнлари якунланди.
Қорақалпоғистонда Жўқорғи Кенес томонидан жамоат транспортларининг аномал совуқ даврида (12−31 январь кунлари оралиғида) метан ўрнига Аи-80 маркали бензин фойдалангани бўйича юзага келган харажатлар қоплаб берилади. Бунда транспорт хизматини кўрсатувчи 81 корхона ўз ҳужжатларини топширган.
1 апрелдан пойтахт жамоат транспортида йўлкира нархини ошириш таклиф этилмоқда. Унга кўра, бир марталик тўлов нақд пулда 2000 сўм, электрон тўловда 1800 сўм, ATTO орқали 1600 сўм бўлиши мумкин. Бир соат ичида автобусдан автобусга ўтиш арзонлашади, кейинги ўтишлар эса бепул бўлади.
Тошкент шаҳрида 1 апрелдан жамоат транспортида йўл ҳақи тўлашнинг мослашувчан тизими (1 соат ичида бир йўналишли йўловчи транспортидан бошқасига ўтиш сонидан келиб чиққан ҳолда имтиёзли ва бепул тарифлар) жорий этилиши режалаштирилмоқда. Электрон тўловлар учун чегирмалар қўлланади.
Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 200 та 18 метрли ва 500 та 12 метрли табиий газда ишлайдиган автобус олиб келинади. 18 метрли транспортнинг қайрилиш даражаси йўл параметрларига тўғри келиши учун унинг ўртаси «гармошкали» тарзда бўлади.
Ўзбекистон президенти 1 апрелгача Тошкентга 1000 та автобус олиб келинишини маълум қилди (аввалроқ 1 мартгача экани айтилганди). Шунингдек, жорий йилда 25 та кўчада жамоат транспорти учун ажратилган йўлаклар, 20 та кўчада пуллик тўхташ жойлари пайдо бўлади.
Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш мақсадида янги — 152-сонли автобус йўналиши ташкил этилди. Шунингдек, 10 дан ортиқ йўналиш ҳаракатларига ўзгартириш киритилиб, қисқартирилди ёки узайтирилди.
Чорраҳалар ўтказувчанлигини ошириш мақсадида Тошкентнинг 73 та асосий кўчасида автобуслар учун алоҳида йўлакларни ташкил этиш режалаштирилмоқда. Президент транспорт инфратузилмасини яхшилаш билан бирга, жамоат транспорти устуворлигини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев вилоятлар ҳокимларига Транспорт вазирлиги ва Транспорт университети билан биргаликда 1 июлга қадар барча вилоят марказларининг Транспорт бош режасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди. Бунда аҳоли орасида алоҳида сўров ўтказиб, уларнинг фикрлари олинади.
Президент транспорт корхоналари кунлик тушум «плани»ни бажаришга боғланиб қолиб, куннинг «энг даромадли» пайтида ҳаракатланишга одатланганини танқид қилди. Шу сабабли эндиликда маблағ автобуснинг юрган масофаси ва одамлар бу хизматдан розилигига қараб берилиши қайд этилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг