«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамиятининг маълум қилишича, 1 февралдан бошлаб шаҳар жамоат транспорти, хусусан, автобус қатновларида қатор ўзгаришлар бўлди.

Жумладан, 152-сонли «Чорсу савдо маркази АШБ — Молия академик лицейи» янги боғловчи автобус йўналиши ҳаракати ташкил этилмоқда.

автобус қатнови, жамоат транспорти, тошкент шаҳри

«Чорсу савдо маркази АШБ»дан Алишер Навоий, Абай, Зулфияхоним, Лабзак, КҲАЙ, Зиёлилар, Дўрмон йўли, Боғишамол, Гулшан, Зарбулоқ кўчалари орқали «Молия академик лицейи»га қадар, қайтиш йўналишида «Молия академик лицейи»дан Зарбулоқ, Озодлик, Наманган, ТҲАЙ, Боғишамол, Дўрмон йўли, Зиёлилар, КҲАЙ, Лабзак, Зулфияхоним, Абай, Алишер Навоий, Самарқанд дарвоза, Алишер Навоий кўчалари орқали «Чорсу савдо маркази АШБ»га қадар соат 5:30 дан 22:30 гача ҳаракатланиши белгиланган.

Йўналишдаги жадваллар сони Isuzu автобуслари асосида иш кунларига 5 та, шанба кунларига 4 та ва якшанба кунларига 3 та этиб белгиланди.

Бундан ташқари, 29-сонли йўналиш ҳаракати қисқартирилди.

автобус қатнови, жамоат транспорти, тошкент шаҳри

Янги харитага кўра, йўналиш «Ҳувайдо маҳалласи»дан Ҳувайдо, Ал Хоразмий, Беруний, Алишер Навоий кўчалари орқали «Чорсу савдо маркази АШБ»га қадар ташкил этилди. Иш тартиби соат 6:00 дан 21:30 гача, жадваллар сони Isuzu автобуслари асосида иш кунларига 3 (+1)та, шанба ва якшанба кунларига 2 (+1)та этиб белгиланди.

Шунингдек, 39-сонли «3-метро бекати — Қўйлиқ бозори» автобус йўналиши ҳаракатига ўзгартириш киритилди.

автобус қатнови, жамоат транспорти, тошкент шаҳри

Йўналиш ҳаракати Фарғона йўли, Бектемир йўли, 4П21 Тошкент айланма йўли кўчалари орқали «Food City савдо мажмуаси»га қадар икки тарафлама ташкил этилди.

52-сонли «Учувчилар шаҳарчаси — Тошкент вокзали» етказиб берувчи автобус йўналиши ҳаракатига ҳам ўзгартириш киритилди. Йўналиш ҳаракати Қумариқ, Локомотив, Абдурауф Фитрат, Абу Сулаймон Банокатий, Сарикўл, Туркистон кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки тарафлама ташкил этилди.

122-сонли «Карвон бозори бекати — Қўйлиқ деҳқон бозори» автобус йўналиши ҳаракати узайтирилди.

автобус қатнови, жамоат транспорти, тошкент шаҳри

Йўналиш ҳаракати ТҲАЙдан Бектемир йўли, 4П21 Тошкент айланма йўли кўчалари орқали «Food City савдо мажмуаси»га қадар икки тарафлама ташкил этилди.

151-сонли «Янги Ўзбекистон боғи — Буюк Ипак йўли метроси» боғловчи автобус йўналиши ҳаракати ҳам узайди. Йўналиш ҳаракати Ўқитувчи, Махтумқули кўчалари орқали Чирчиқ дарёсини кесиб ўтувчи кўприк остидан қайрилиб, «Янги Ўзбекистон боғи» бекатигача ташкил этилди.

142-сонли «Катта Ҳасанбой маҳалласи — Тикланиш маҳалласи» етказиб берувчи автобус йўналишининг ҳаракатига ўзгартириш киритилди.

автобус қатнови, жамоат транспорти, тошкент шаҳри

Ҳаракат «Тикланиш маҳалласи»дан Тикланиш, Мойқўрғон, Аҳмад Дониш, Амир Темур шоҳкўчалари орқали «Шаҳристон метроси» бекатига қадар ва ортга қайрилиб ўз йўналишини давом эттирган ҳолда бир тарафлама ташкил этилди.

59-сонли «Дўстлик 2-мавзеси — Карвон бозори» автобус йўналиши ҳаракатига ўзгартириш киритилди.

автобус қатнови, жамоат транспорти, тошкент шаҳри

Йўналиш ҳаракати Меҳригиё кўчасидан Қўрғонтепа, Қўрғонтепа 1-тор, Орият, 4Р21 Тошкент айланма йўли кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда икки тарафлама ташкил этилди. Йўналишдаги жадваллар сони иш, шанба ва якшанба кунларига 9 (+1)та этиб белгиланди.

75-сонли «Обод маҳалласи — Оқтепа майдони» оралиғида ҳаракатланувчи автобус йўналиши ҳаракати узайтирилди.

автобус қатнови, жамоат транспорти, тошкент шаҳри

Йўналиш ҳаракати Қирариқ, Амир Темур кўчалари орқали «Самарқанд маҳалласи»га қадар икки тарафлама ташкил этилди.

112-сонли «Қипчоқ метроси — Қўйлиқ деҳқон бозори» оралиғида ҳаракатланувчи автобус йўналиши ҳаракати узайтирилди.

автобус қатнови, жамоат транспорти, тошкент шаҳри

Йўналиш ҳаракати Янги Сергели йўли, Шокирариқ, Орият кўчалари орқали «Олчазор маҳалласи»га қадар икки тарафлама ташкил этилди. Йўналишдаги жадваллар сони Isuzu автобуслари асосида иш ва шанба кунларига 6 (+2)та, якшанба кунларига 5 (+2)та этиб белгиланди.

184-сонли «Бинокор қўрғони — Сергели ярмаркаси» автобус йўналиши ҳаракатига ўзгартириш киритилди.

автобус қатнови, жамоат транспорти, тошкент шаҳри

Йўналиш ҳаракати «Бинокор қўрғони»дан Сангзор, Шоликор, Охунгузар кўчалари орқали «Тошлоқ маҳалласи»га қадар, «Сергели ярмаркаси»дан Янги Сергели йўли, Обиҳаёт кўчалари орқали Обиҳаёт ва Файли кўчалари кесишган чорраҳага қадар икки тарафлама ташкил этилди. Йўналишдаги жадваллар сони Isuzu автобуслари асосида иш кунларига 5(+1)та, шанба кунларига 4 (+1)та ва якшанба кунларига 3 (+1)та этиб белгиланди.

126-сонли «Тошкент қувур заводи — Чорсу савдо маркази» оралиғида ҳаракатланувчи автобус йўналишининг шанба ва якшанба кунлари учун иш тартиби соат 05:00 дан 21:00 гача, бажариладиган қатновлар сони шанба кунлари учун 72 (+8)та, якшанба кунлари учун 60 (+6)та этиб белгиланди.

35-сонли «5-болалар юқумли касалликлар шифохонаси — Малика бекати» автобус йўналиши қайта кўриб чиқилди.

автобус қатнови, жамоат транспорти, тошкент шаҳри

  • Ҳаракат тўғри йўналишда «Юсуф Саккокий кўчаси» бекатидан Юсуф Саккокий, Али Қушчи, Заковат, Кўкча дарвоза, Лайлитўғон, Беруний, Алишер Навоий, Абай, Зулфияхоним, Лабзак, Ифтихор, Уста Ширин, Боғиравон, Мукаррам Турғунбоева кўчалари орқали «Мукаррама Турғунбоева кўчаси» бекатига қадар;
  • қайтиш йўналишида «Мукаррама Турғунбоева кўчаси» бекатидан Мукаррама Турғунбоева, Ифтихор, Лабзак, Зулфияхоним, Абай, Алишер Навоий, Беруний, Лайлитўғон, Кўкча дарвоза, Заковат, Али Қушчи, Юсуф Саккокий кўчалари орқали «Юсуф Саккокий кўчаси» бекатига қадар ташкил этилди.

Йўналишнинг иш тартиби соат 5:30 дан 22:15 гача, йўналишдаги жадваллар сони Isuzu автобуслари асосида иш кунларига 8 (+5)та, шанба кунларига 7 (+4)та ва якшанба кунларига 6 (+3)та этиб белгиланди.

120-сонли «Чорсу метроси — Келес» автобус йўналиши ҳаракати Келес йўли бўйлаб «Кўктерак» бозорига қадар икки тарафлама ташкил этилди.

автобус қатнови, жамоат транспорти, тошкент шаҳри

Йўналишдаги жадваллар сони Isuzu автобуслари асосида иш кунларига 5 (+2)та, шанба ва якшанба кунларига 4 (+2)та этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев ҳузурида 31 январь куни Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида жамоат транспортининг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтганди.

Унда президент транспорт корхоналари кунлик тушум «плани»ни бажаришга боғланиб қолиб, куннинг «энг даромадли» пайтида ҳаракатланишга одатланганини танқид қилган. Шу сабабли эндиликда маблағ автобуснинг юрган масофаси ва одамлар бу хизматдан розилигига қараб берилиши қайд этилган.

Бундан ташқари, мажлисда вилоятлар ҳокимларига Транспорт вазирлиги ва Транспорт университети билан биргаликда 1 июлга қадар барча вилоят марказларининг Транспорт бош режасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилган. Бунда аҳоли орасида алоҳида сўров ўтказиб, уларнинг фикрлари олиниши кўзда тутилган.