Жўқорғи Кенгес томонидан жамоат транспортларининг аномал совуқ даврида (12−31 январь кунлари оралиғида) метан ўрнига Аи-80 маркали бензин фойдаланганлиги бўйича юзага келган харажатлар қоплаб берилади. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгеснинг ахборот хизматида маълум қилинди. Бунда транспорт хизматини кўрсатувчи 81 корхона ўз ҳужжатларини топширган.

Қайд этилишича, Жўқорғи Кенгес раисининг топшириғи билан 789 миллион 131 минг 820 сўм компенсация пуллари Транспорт вазирлигининг ҳисоб варағига ўтказиб берилган.

Бундан ташқари транспорт хизматини кўрсатувчи корхоналар томонидан юзага келган саволлар бўлса Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлигига мурожаат қилиши мумкинлиги айтиб ўтилган.