«Тошшаҳартрансхизмат» корхонаси Наврўз байрами муносабати билан Тошкент шаҳридаги автобуслар қай тартибда фаолият юритиши борасида маълумот берди.

Президент фармони билан Наврўз байрамини нишонлаш мақсадида 18−22 март саналари дам олиш кунлари сифатида, 11 ва 25 март кунлари эса иш кунлари этиб белгиланганди. Ушбу кунларида транспорт ҳаракати қуйидагича амалга оширилади:

  • 18 март — шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 19, 20, 21, 22 март — шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 25 март — иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.