Тошкент шаҳрида жамоат транспортидаги йўлкира нархини 2000 сўмгача ошириш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда 24 февраль куни АОКАда жамоат транспорти бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Жамоат транспортининг жозибадорлигини таъминлаш, йўналишларда барқарор ҳаракат тезлигини таъминлаш, аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида вақтга бириктирилган дифференциал тариф режалари апрель ойидан жорий этилади. Бунда:

  • бир соат ичида автобусдан автобусга биринчи марта ўтиш 70 фоизгача арзонлашади;
  • иккинчи ва кейинги ўтишлар йўловчи учун бепул бўлади;
  • автобусдан метрога ёки метродан автобусга ўтишда тариф 30 фоизгача арзонлашади.

жамоат транспорти, тошкент

Шунингдек, жамоат транспортидан кунлик актив фойдаланувчилар учун бир кунлик лимитсиз тарифлар жорий этилади.

Бундан ташқари, апрель ойидан «Брутто контракт» тизими жорий этилиши орқали ташувчилар йўлкира ҳақи тушумлари бўйича жавобгарликдан халос бўлган ҳолда янги критериялар, яъни ташувлар сифати ва ҳажми бўйича баҳоланадиган ва молиялаштириладиган тизимга ўтилади.

Бунда ташувчи билан ҳисоб-китоблар шартнома шартлари асосида амалга оширилган қатновлар, ҳаракат таркиби сони, мунтазамлик, белгиланган интервалларга риоя этилиши каби шартлар бажарилгани бўйича баҳоланган ҳолда амалга оширилади.

жамоат транспорти, тошкент