Тошкентда 5 май кунидан бошлаб, 5-, 11-, 18-, 19-, 37-, 44-, 67-, 77-, 83-, 136-, 139-, 142-, 72- ва 81-сонли пойтахт бўйлаб ҳаракатланувчи автобус йўналишларида хизмат кўрсатиш янги турдаги брутто-шартнома асосида ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси маълум қилди.

Бу Ўзбекистон президентининг 2023 йил 16 февралдаги «Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги [ПҚ-59-сон] қарорига асосан амалга оширилган.

Брутто-шартномалар — бу йўловчи ташишни ташкил этиш модели бўлиб, унда барча тушумлар шаҳар бюджетининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади ва шаҳар маъмурияти йўловчи ташувчига йўналишлар бўйича тўловларни бажарилган иш ҳажмидан келиб чиқиб, сифат назорати остида ўтказиб беради.

брутто-шартномалар, жамоат транспорти

Бошқарманинг хабар қилишича, энди юқорида қайд этилган автобус йўналишларининг қуйидаги 9 таси ҳаракат жадвали вақтига ўзгаришлар киритилади. Яъни баъзи йўналишлар ярим тунгача ҳаракатланади.

брутто-шартномалар, жамоат транспортибрутто-шартномалар, жамоат транспортибрутто-шартномалар, жамоат транспортибрутто-шартномалар, жамоат транспортибрутто-шартномалар, жамоат транспортибрутто-шартномалар, жамоат транспортибрутто-шартномалар, жамоат транспортибрутто-шартномалар, жамоат транспортибрутто-шартномалар, жамоат транспорти

Эслатиб ўтамиз, «Газета.uz» Брутто-шартномалар ишлаш механизми ва уни жорий қилиш нима учун кераклиги ҳақида пойтахт транспорт тизимини комплекс ривожлантириш лойиҳа бошқармаси директори Мурод Обидов билан суҳбатлашганди.