«еттб» тегли мақолалар


ЕТТБ 2024 йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсишини 6,5 фоиз этиб баҳолади
15 май 2024, 22:12

ЕТТБ 2024 йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсишини 6,5 фоиз этиб баҳолади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистон ЯИМи 2024 йилда 6,5 фоизга, 2025 йилда эса 6 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда. Таҳлилчиларнинг фикрича, инвестициялар ва соф экспорт ўсиш омиллари, энергия ва сув ресурслари тақчиллиги эса чекловчи омиллар бўлади.

ЕТТБ Хоразм вилоятидаги йўлни модернизация қилиш учун 238 млн доллар кредит ажратди
2 май 2024, 20:53

ЕТТБ Хоразм вилоятидаги йўлни модернизация қилиш учун 238 млн доллар кредит ажратди

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонга «Урганч — Хонқа — Ҳазорасп — Тошсоқа — Амударё — А380 автомобиль йўли»ни реконструкция қилиш ва Амударё устидан кўприк қуриш учун 238 миллион долларгача кредит ажратди. Реконструкциядан сўнг бир қаторли йўл икки қаторли автомобиль йўлига айланади.

ЕТТБ «Асакабанк»ни хусусийлаштиришга тайёрлашда кўмаклашади
2 май 2024, 17:25

ЕТТБ «Асакабанк»ни хусусийлаштиришга тайёрлашда кўмаклашади

Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасида Тошкент инвестиция форумида имзоланган келишувга кўра, томонлар «Асакабанк»ни хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш жараёнида институционал трансформациялар ва корпоратив бошқарув тизимини ислоҳ қилиш бўйича иш олиб боради.

Ўзбекистон ЕТТБ билан «Асакабанк»ни хусусийлаштириш битимини имзолади
2 май 2024, 12:38

Ўзбекистон ЕТТБ билан «Асакабанк»ни хусусийлаштириш битимини имзолади

Тошкентда ўтаётган III халқаро инвестиция форумида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) билан «Асакабанк»ни хусусийлаштириш бўйича битим имзоланди. Форумда сўзга чиққан Шавкат Мирзиёев хорижий инвесторларни банк ва энергетика соҳаларида иштирок этишга таклиф қилди.

ЕТТБ Ўзбекистонда сув таъминоти, энергетика ва йўл инфратузилмаси лойиҳаларида иштирок этади
1 май 2024, 19:10

ЕТТБ Ўзбекистонда сув таъминоти, энергетика ва йўл инфратузилмаси лойиҳаларида иштирок этади

Шавкат Мирзиёев ЕТТБ президенти Одиль Рено-Бассо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Давлат раҳбари мазкур банк билан ҳамкорликда сув таъминоти, энергетика, йўл инфратузилмаси ва «яшил» шаҳарларни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни тез фурсатда тайёрлаш ва амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.

ЕТТБ президенти Одиль Рено-Бассо Ўзбекистонга келади
30 апрель 2024, 14:56

ЕТТБ президенти Одиль Рено-Бассо Ўзбекистонга келади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо Тошкентга ташриф буюради. У президент ва бошқа расмий шахслар билан музокаралар ўтказади, Хорижий инвесторлар кенгаши ва Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади.

ЕТТБ Ўзбекистон учун янги беш йиллик стратегияни тасдиқлади
26 январ 2024, 12:00

ЕТТБ Ўзбекистон учун янги беш йиллик стратегияни тасдиқлади

ЕТТБ Ўзбекистон учун янги беш йиллик стратегияни тасдиқлади. Ундаги асосий устуворликларга декарбонизация, сувни тежаш ва қайта тикланадиган энергия манбаларини қўллаб-қувватлаш, хусусий секторни ривожлантириш, иқтисодий бошқарув ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш киради.

ЕТТБ Марказий Осиёда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун 200 млн евро ажратади
13 декабр 2023, 15:53

ЕТТБ Марказий Осиёда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун 200 млн евро ажратади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Марказий Осиё ва Мўғулистонда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича 200 миллион евролик 7 йиллик дастурини ишга туширди.

ЕТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги раҳбар тайинланди
10 июл 2023, 09:54

ЕТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги раҳбар тайинланди

Анди Аранитаси 1 сентябрдан бошлаб ЕТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори ва раҳбари бўлади. ЕТТБ мамлакат билан ҳамкорликни тиклаган 2017 йилдан бери банк ваколатхонасини Алкис Дракинос бошқариб келаётганди.

Сергей Гуриев: «Санкцияларни четлаб ўтиш йўлларининг ёпилиши — минтақа иқтисодий ўсишига жиддий таҳдид»
22 май 2023, 10:51

Сергей Гуриев: «Санкцияларни четлаб ўтиш йўлларининг ёпилиши — минтақа иқтисодий ўсишига жиддий таҳдид»

Иқтисодчи Сергей Гуриевнинг қайд этишича, Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бераётган савдо йўллари ёпилиши Марказий Осиё иқтисодий ўсиши учун жиддий таҳдидга айланиши мумкин. У ҳарбий техника ишлаб чиқариш ҳисобига эришилган ЯИМ ўсиши ҳаёт сифатини яхшиламаслигини ҳам қайд этди.

Ўзбекистонда ЕТТБ маблағлари асосида 15 та мактаб қурилади
19 май 2023, 09:47

Ўзбекистонда ЕТТБ маблағлари асосида 15 та мактаб қурилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида 15 та мактаб қуриш бўйича келишувга эришди. Лойиҳанинг капитал қиймати 55−75 млн долларни ташкил этади.

«Инвесторларга башоратлилик ва барқарорлик зарур» — ЕТТБ бош иқтисодчиси
18 май 2023, 13:15

«Инвесторларга башоратлилик ва барқарорлик зарур» — ЕТТБ бош иқтисодчиси

Европа тикланиш ва тараққиёт банки бош иқтисодчиси Беата Яворчик ҳамда минтақавий иқтисодчиси Эрик Ливни «Газета.uz»га иқтисодиёт учун янги хатарлар, сармояларни жалб этишнинг самарали стратегиялари, ислоҳотларнинг жамият томонидан қўллаб-қувватланиши кераклигининг аҳамияти ҳақида сўзлаб беришди.

ЕТТБ Uzbekistan Airports махсус техника паркини янгилашда ёрдам беради
18 май 2023, 11:34

ЕТТБ Uzbekistan Airports махсус техника паркини янгилашда ёрдам беради

ЕТТБ Uzbekistan Airports`га Ўзбекистон халқаро аэропортларида махсус техникалар паркини янгилаш учун 28 млн еврогача маблағ ажратади. Шунингдек, банк компания ва унинг таркибий бўлинмалари фаолияти самарадорлигини ошириш учун 1 млн евро миқдорида грант ажратади.

ЕТТБ Қорақалпоғистонда шамол электр станцияси қурилишини молиялаштиради
17 май 2023, 21:41

ЕТТБ Қорақалпоғистонда шамол электр станцияси қурилишини молиялаштиради

Европа тикланиш ва тараққиёт банки ACWA Power Wind Karatau компаниясига Нукусда 100 МВт қувватга эга шамол электр станциясини қуриш учун 19,3 млн доллар кредит ажратди.

«Бугунги Ўзбекистон кечаги Ўзбекистон эмас» — Шавкат Мирзиёев
17 май 2023, 21:24

«Бугунги Ўзбекистон кечаги Ўзбекистон эмас» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти ЕТТБнинг Самарқандда бўлиб ўтган форумида сўзлаган нутқида банк билан ҳамкорликнинг устувор йўналишлари: қашшоқликни қисқартириш, яшил иқтисодиётни ривожлантириш, инфратузилма, тиббиёт, таълим, транспорт ва экология соҳаларида ДХШни кенгайтириш кабиларни санаб ўтди.

ЕТТБ 2023 йилда Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиёти ўсишини прогноз қилмоқда
16 май 2023, 15:08

ЕТТБ 2023 йилда Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиёти ўсишини прогноз қилмоқда

Марказий Осиё давлатлари ноқулай геосиёсий вазиятга чидамлилик кўрсатмоқда. ЕТТБ прогнозига кўра, минтақа иқтисодиёти 2023 йилда 5,2 фоизга ўсади ва келгуси йилда ҳам ўсишда давом этади.

Mastercard Ўзбекистонда ваколатхонасини очади
16 май 2023, 14:21

Mastercard Ўзбекистонда ваколатхонасини очади

Mastercard Ўзбекистонда биринчи расмий ваколатхонасини очади. Шунингдек, компания ЕТТБ билан кичик бизнес эгалари, айниқса, аёллар учун рақамли имкониятларни кенгайтириш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.

ЕТТБ Masdar компанияси Ўзбекистонда учта фотоэлектр станциясини қуриши учун 205 млн доллар ажратади
6 апрель 2023, 14:59

ЕТТБ Masdar компанияси Ўзбекистонда учта фотоэлектр станциясини қуриши учун 205 млн доллар ажратади

ЕТТБ Masdar компанияси учун Ўзбекистонда умумий қуввати қарийб 900 МВт бўлган учта қуёш электр станциясини қуриш учун 205 миллион долларлик молиялаштириш пакети ажратади.

ЕТТБ Фарғона водийсида суғориш тизимини яхшилашга кредит ажратди
1 март 2023, 20:29

ЕТТБ Фарғона водийсида суғориш тизимини яхшилашга кредит ажратди

ЕТТБ Фарғона водийсида суғориш самарадорлигини ошириш учун қарийб 200 млн доллар миқдорида кредит ажратди. Ушбу маблағлар ҳисобидан 118 та эскирган насос станциялари янги жиҳозлар ўрнатган ҳолда модернизация қилинади.

ЕТТБ Ўзбекистонда иккита шамол электр станциясини қуриш учун кредит ажратади
14 декабр 2022, 18:31

ЕТТБ Ўзбекистонда иккита шамол электр станциясини қуриш учун кредит ажратади

ЕТТБ Бухоро вилоятида умумий қуввати 1 ГВт гача бўлган иккита шамол электр станциясини қуриш учун 520 млн долларгача бўлган иккита синдикатланган кредит ажратмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг