2019 йилдан буён Буюк Британия мудофаа вазири сифатида ишлаб келган Бен Уоллес истеъфога чиқди. У Украинага кўрсатилаётган ёрдамни кучайтиришда ҳал қилувчи ролни ўйнаган. Уоллеснинг ўрнини Энергетика вазирлигини бошқарган Грант Шаппс эгаллади.
COVID-19 пандемияси бошида вафот этган британияликларнинг оилалари ҳукуматни, шунингдек, бир қатор қариялар уйлари ва касалхоналарни судга беришди. Уларнинг таъкидлашича, расмийлар ўз яқинларини вирусдан ҳимоя қилиш учун етарлича ҳаракат қилмаган.
Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Буюк Британия элчиси Тим Торлоу ўрнини Тимоти Смарт эгаллади. У фаолиятини август ойида бошлайди.
Ўзбекистон Буюк Британиядаги меҳнат муҳожирлари сони бўйича етакчилар қаторида бормоқда. 2022 йилда мамлакатдаги мавсумий ишчиларнинг қарийб чорак қисми Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондан келган.
АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди: «қора рўйхат»да 100 дан ортиқ компания, ўнлаб жисмоний шахслар, шунингдек, экспорт эмбаргоси остида бўлган 1000 дан ортиқ турли товарлар мавжуд. Россия ТИВ бунга жавобан 500 нафар америкалик, жумладан, Барак Обаманинг мамлакатга киришини тақиқлади.
Буюк Британия бокс федерацияси май ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатига бойкот эълон қилди. Бундай қарорга Россия ва Беларусь спортчиларининг ўз мамлакат байроқлари остида мусобақада қатнашиши сабаб бўлган.
Риши Сунак Буюк Британиянинг 57-бош вазири бўлди. Уни қирол Чарлз III қабул қилиб, янги ҳукумат тузишни сўради.
Сайланганига 45 кун бўлган Буюк Британиянинг бош вазири Лиз Трасс Консерваторлар партияси депутатлари норозилиги сабаб истеъфога чиқиши ҳақида эълон қилди.
Шавкат Мирзиёев Буюк Британия қироли Чарлз III`га тахтга ўтиргани муносабати билан табрик йўллаб, дўст Бирлашган Қироллик халқига тинчлик-осойишталик, давомий равнақ тилади.
10 сентябрь куни Буюк Британия тахтининг ворислик кенгаши Лондондаги Авлиё Жеймс саройида Чарлз III ни мамлакатнинг янги қироли деб расман эълон қилди.
Етти нафар Афғонистон фуқароси Тошкентдан Лондонга сохта Британия паспортлари билан учиб кетишга уринди. Улар қўлга олиниб, жиноий иш қўзғатилган.
Алишер Усмоновнинг жиянлари Буюк Британия санкциялари рўйхатига киритилди. Британия ҳукумати маълумотларига кўра, улар Лондоннинг иккита элит ҳудудида уйларга эга. Уларнинг активлари музлатилган.
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Консервативлар партияси раҳбари лавозимини тарк этишини маълум қилди. У кузгача ҳукуматни бошқаради. Борис Жонсоннинг кетиши ҳукумат ва аъзолари томонидан мисли кўрилмаган босим натижаси бўлди, деб ёзади BBC.
Буюк Британия экспорт вазири Майк Фриер Тошкентга ташриф буюриб, ИТСВ, Молия вазирлиги, ОТМК ва Uzbekistan Airports билан музокаралар ўтказди. Уларда Ўзбекистон иқтисодиёти учун инвестиция жалб қилиш, мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Буюк Британияда қиролича Елизавета II ҳукмронлигининг 70 йиллиги шарафига тантаналар бўлиб ўтмоқда. «Газета.uz» лондонликлар ва қиролликнинг бошқа шаҳарлари аҳолиси қиролича юбилейини қандай нишонлаётгани акс этган суратларни эътиборингизга ҳавола этади.
Буюк Британиянинг янги санкциялар рўйхатига келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган уч аёл, жумладан Алишер Усмоновнинг икки синглиси ҳам киритилди. Уларнинг активлари музлатилади.
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон кутилмаганда Украинага ташриф буюрди. У президент Владимир Зеленский билан музокаралар ўтказди, Киевни айланиб чиқди ва 120 та зирҳли техника, кемага қарши ракета тизимлари ва Жаҳон банки кредити кафолати сифатида 500 млн доллар беришга ваъда берди.
6 апрель куни АҚШ, Буюк Британия ҳамда «Катта еттилик» мамлакатлари Россияга нисбатан янги санкцияларни эълон қилди. Унга кўра, «Сбербанк» ва Альфа-банк активлари музлатилади, Россияга инвестиция киритиш тақиқланади. Бундан ташқари, Россия бош вазири Михаил Мишустин, Дмитрий Медведев, Владимир Путиннинг қизлари, Сергей Лавровнинг турмуш ўртоғи ва қизи ҳам санкцияга тушган. Батафсил «Газета.uz» материалида.
Владимир Путиннинг Украина ҳарбийларига ҳокимиятни ўз қўлларига олишни таклиф қилгани, Россиянинг Европа Кенгашидаги аъзолиги тўхтатилгани, Буркина-Фасода олтин конидаги портлаш оқибатида 60 кишининг вафот этгани, Тайван ўз ҳудудидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа зонасида Хитой самолётлари кирганини билдиргани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
ДХР ҳукуматининг аҳолини Россияга оммавий эвакуация қилиш бошланганини эълон қилгани, Буюк Британия Ички ишлар вазирлигининг бадавлат муҳожирлар учун «олтин виза» дастурини тўхтатгани, Канадада полиция намойишчиларни ҳибсга олишни бошлагани, Биткоин нархининг 40 минг доллардан пастлагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг