Ҳуқуқ-тартибот идоралари Тошкент аэропортида Британиянинг сохта паспортлари билан Лондонга учиб кетмоқчи бўлган етти нафар Афғонистон фуқаросини қўлга олди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти матбуот хизмати.

Текширув давомида ушбу йўловчилар ўзларини Афғонистон фуқаролари деб таништирган. Улар Тожикистонда бўлган вақтларида Буюк Британия фуқароларининг қалбаки миллий паспортларини ноқонуний равишда қўлга киритишган, дейилади хабарда.

Қўлга олинганларга нисбатан ЖК 228-моддаси 2 ва 3-қисмлари «б» банди, шунингдек, 223-модда 2-қисми «б» ва «в» бандлари билан 25-модда (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш; бир гуруҳ шаҳслар томонидан олдиндан тил бириктирган ҳолда Ўзбекистондан чет элга ноқонуний чиқишга уриниш) билан жиноят иши қўзғатилган.