13−15 март кунлари БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк Ўзбекистонда бўлади, дея хабар бермоқда ЎзА.

Ташриф давомида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар ва Адлия вазирликлари раҳбарияти, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари буйича вакили (Омбудсман) билан учрашув ўтказиш режалаштирмоқда.

Шунингдек, БМТ вакили Қорақалпоғистон Республикасига ҳам боради.

Маълумот учун, Фолькер Тюрк 2022 йилнинг октябрь ойидан бери БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари лавозимида ишлаб келмоқда.