Прокуратура Қаршидаги чарм заводи яқинида содир бўлган воқеани ўрганмоқда. Бу ерда аҳоли касалликларни келтириб чиқараётган ҳид ва ҳавонинг ифлосланишидан шикоят қилиб йиғилишганди. Фуқаролардан бири завод раҳбарияти таҳдид қилганини айтиб, ўзини ёқиб юборди.
Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида Lacetti ва ЙПХнинг Nexia 3 автомобили тўқнашиб кетди. Оқибатда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган биринчи автомашина ҳайдовчиси ҳалок бўлди.
Жиззах вилоятида Cobalt ҳайдовчиси йўлнинг ўнг томонида велосипед бошқариб кетаётган бола ва унинг синглисини уриб юборди. Ҳодиса оқибатида саккиз ёшли бола вафот этди.
Тошкентнинг Миробод туманида 7 август куни икки автомобиль тўқнашиб кетди. Икки киши ҳалок бўлди, уч киши жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
Тошкентнинг Абдулла Қодирий кўчасида Lacetti автомобили ҳайдовчиси бир инсонни уриб юборди. Пиёда воқеа жойида вафот этган.
Термизнинг Алишер Навоий кўчасида маст ҳолатдаги ҳайдовчи Damas машинасида катта тезликда ҳаракатланиб, йўлни кесиб ўтаётган 83 ёшли қарияни уриб юборди.
Тошкент шаҳридаги 14-оилавий поликлиника олдида Matiz ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетиб, икки пиёдани уриб юборди. Ҳодиса оқибатида беш ёшли бола вафот этди.
Навоий вилоятида қиймати 3 млрд сўмдан ортиқ бўлган 30 дона AntMiner Т19 майнинг қурилмасини ўғрилаган икки шахс қўлга олинди. Ҳозиргача 13 та қурилма топилган.
Москвадаги ёнғинда саккиз киши вафот этди, улардан икки нафари Ўзбекистон фуқароларидир. ФВВнинг хабар беришича, деразалардаги панжаралар ва ёнғин содир бўлган вақтда ишламай қолган сигнализация одамларни қутқариб қолишга тўсқинлик қилган.
Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида юк машинаси уриб юборган тўсиқ ўша пайтда йўлни кесиб ўтаётган аёлга бориб тегди. Пиёда касалхонада вафот этган.
Сирдарё вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси томонидан спорт анжомлари 1,2 млрд сўмдан зиёд қиммат нархга сотиб олингани маълум бўлди.
Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидаги умумий овқатланиш шохобчаларидан бирида 37 киши «нонбургер» дан заҳарланди. Уларнинг 17 нафари шифохонага ётқизилди.
Наманган вилоятида Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четига чиқиб кетиши натижасида автомобилда ёнғин содир бўлди. Ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди. Ижтимоий тармоқларда автомобиль катта тезликда ҳаракатланиб, юк машинаси билан тўқнашиб кетганлиги айтилмоқда.
Тошкентда «Matiz» дарахтга урилиши оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи вафот этди. Ҳайдовчи тезликни белгиланган меъёрдан ошириб юборгани айтилмоқда.
Урганчда кундузи гавжум кўчада автомобиль ҳайдовчиси шафқатсизларча ўлдириб кетилди. Бир киши қасддан одам ўлдиришда, яна бири безориликда айбланиб ҳибсга олинди, безориликда айбланган яна олти нафар шахс тилхат асосида озод қилинди.
Наманган вилояти Косонсой туманида 7-синф ўқувчиси «Ваз-2106» русумли автомобилни ноқонуний бошқараётиб, йўл четида кетаётган 14 ёшли пиёдани босиб кетди. Бу охирги уч сутка ичида Ўзбекистон йўлларида ЙТҲ оқибатида содир бўлган саккизинчи ўлим ҳолатидир.
Чирчиқда икки нафар мактаб ўқувчиси 58 ёшли эркакни сабабсиз калтаклади. Тергов ҳаракатлари бошланган. ИИБ вакиллари ушбу ўқувчилар истиқомат қиладиган маҳаллада бўлиб, ота-оналар ва аҳоли билан суҳбатлашди.
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевга Қарағанда вилоятидаги конда юз берган портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Давлат меҳнат инспекцияси 2020 йилда ишлаб чиқариш жараёнларида бахтсиз ҳодисалар 607 тани ташкил этганини, бу эса 2019 йилга нисбатан 107 тага кўплигини маълум қилди. Оқибатда 693 нафар ходим жабрланган, шундан 201 нафари ҳалок бўлган.
Бухоро шаҳрида асфальт маҳсулоти юкланган юк машинаси эркак устига ағдарилиб кетиб, босиб қолган. Маҳаллий аҳолининг маълум қилишига кўра, ҳодиса мазкур ҳудудда қазиш ишлари олиб борилиб, йўлнинг юзаси фақат қўмилгани ва мўрт бўлиб қолгани сабабли юзага келган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг