Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги конда содир бўлган портлаш оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

7 ноябрь куни «АрселорМиттал Темиртау» компаниясига қарашли «Абай» шахтасида тўсатдан метан ажралиб чиқиши содир бўлди. Олти ишчи ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди. Конда жами 64 нафар ишчи ишлаган. 56 киши зудлик билан ўз-ўзини эвакуатсия қилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев ҳукуматга кончилар оилаларига ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ берди. Воқеа ҳолатларига ойдинлик киритиш учун ҳукумат комиссияси тузилди.