10 август куни соат 10:30 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани ҳудудидан ўтувчи 4H-155 «Бостан — Сарабий» автомобиль йўлида иккита автотранспорт иштирокида ЙТҲ содир бўлди, улардан бири йўл-патруль хизматига тегишли.

Ўзбекистон ИИВ ЙҲХХ маълумотларига кўра, автотранспорт бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган Lacetti автомобили ҳайдовчиси З.Ю. эҳтиётсизлик оқибатида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва ЙПХ ходими Н.А.га бириктирилган йўл-патруль хизматининг Nexia 3 автомашинаси билан тўқнашиб кетган.

Ҳодиса оқибатида Lacetti автомобили ҳайдовчиси З.Ю. олган тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган. ЙПХ ходими Н.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.