7 август, якшанба куни тахминан соат 20:30 ларда Миробод туманидаги Фарғона йўли кўчаси ва Бадахшон кўчаси чорраҳасида иккита енгил автомобиль тўқнашиб кетди — М.О. (1964 й.т.) бошқарувидаги Spark ва А.Қ. (1997 й.т.) бошқарувидаги Lacetti, деб хабар берди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Тўқнашув натижасида Spark йўловчилари вояга етмаган М.М. (2017 й.т.), М.О. (1968 й.т.), ва Lacetti ҳайдовчиси А.Қ.лар тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Spark ҳайдовчиси М.О. ва йўловчиси Д.Э. (1959 й.т.) лар олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

ЙТҲ сабаблари аниқлаштирилмоқда, дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одамлар ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.