Андижонда Варшава менежмент университети филиали ташкил этилди. Университетда 6 та факультет фаолият олиб боради. Дарслар инглиз, рус ва ўзбек тилларида ўтилади. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли фарзандлари орасидан грант асосида қабул қилиниши ҳам кўзда тутилган.
Избоскан туманида Г. ва О. кимдан экани номаълум бўлган 3 ойлик чақалоғини сотишга уринди. Улар Андижон шаҳридаги «Дарётранс» ёнида 700 доллар эвазига «эр-хотин мижоз»га чақалоқни берган. Фуқаро О. 5 йилга озодликдан маҳрум этилди, чақалоқнинг онасига эса шартли жазо тайинланди.
50 минг долларга Андижон шаҳар шимолий саноат ҳудудидан ер олиб беришни ваъда қилган шахс 20 минг долларни олган вақтида ушланди. У ерни юқори лавозимдаги танишлари орқали олиб беришини айтган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан иш очилди.
Андижон вилояти Шаҳрихон туманида 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. 2 киши жароҳатланди.
Андижонда 6 гектар ерни $18 мингга сотмоқчи бўлган фермер ушланди. Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фермер 189 млн сўмни олган вақтида қўлга тушгани айтилмоқда. Унга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора беришга оид моддалари билан жиноят иши очилди.
Сирдарё, Андижон ва Бухоро вилоятларидаги бир қанча ҳудудлар ҳам электр таъминотидан узилди. Вилоятлардаги Фавқулодда вазиятлар бошқармалари ва Ҳудудий электр тармоқлари ходимлари томонидан тезкор ишлар амалга оширилаётгани маълум қилинди.
Андижон вилоятида «Cobalt» ва тез тиббий ёрдам машинаси иштирокида тўқнашув содир бўлди. ЙТҲ натижасида «Дамас» ҳайдовчиси вафот этган.
Сув қувурларидан бирида юзага келган авария Андижон шаҳри, Олтинкўл ва Андижон туманининг 20 дан ортиқ маҳаллаларида сув таъминоти вақтинча тўхтатган. Аҳолининг ичимлик суви таъминоти 12 январь куни тикланиши режалаштирилмоқда.
Андижон вилоятида бозордаги меваларни нархини билиш учун келган ва бозорни суратга олаётган фуқаро, бир неча шахслар томонидан ҳақоратланиб, мажбуран «Spark» автомашинаси юкхонасига киргизилади. Ушбу «самосуд» фуқаронинг қоидабузар машиналарни расмга олганликда гумонлангани сабабли содир этилгани маълум бўлди.
Депутат Дониёр Ғаниев Андижон ва Жиззах вилоятларида давлат харидларидаги «таниш-билишчилик» аслида янгилик эмаслиги, бу икки ҳолат «айсберг»нинг учи эканлиги ҳамда қонунчиликда давлат харидлари соҳасидаги манфаатлар тўқнашуви учун жавобгарлик йўқлигини таъкидлади.
Андижонда юк машинасида умумий қиймати 738 млн сўм бўлган пиротехника маҳсулотлари ва «Тропикамид» препарати ноқонуний олиб кетилаётгани аниқланди.
Андижон вилоятида ўз жонига қасд қилиб, сувга ташлаган 18 ёшли набирасини қутқармоқчи бўлган эркак у билан бирга чўқиб кетди. Прокуратура бу бўйича суриштирув ишлари олиб бормоқда.
Андижон вилояти Балиқчи туманидаги мактабларнинг 73,4 сотих ер майдонлари асоссиз равишда тадбиркорлик субъектларига бериб юборилаётгани аниқланди. Туман прокуратураси туман ҳокимининг қарорига протест киритди.
Андижон вилояти ҳокимлиги Шуҳрат Абдурахмонов аудиоси бўйича муносабат билдириб, улар «ёзувлар йиллар давомида йиғилгани ва монтаж қилинганини билдирди. Бу бўйича дастлабки текширув бошланган.
Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида вояга етмаган қиз (ногирон, 2004 йилда туғилган) 65 ёшли қўшниси томонидан жинсий зўравонликка учради. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълумотларига кўра, эркак 2018 йилдан бери қиз билан жинсий алоқада бўлган.
Андижон вилоятида автомобилларга газ қуйиш компрессор станцияларига газ етказиб бериш муддати чекланди. Газ шохобчаларга соат 06:00 дан 16:00 гача етказиб берилади.
Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими Садбархон Мамитованинг фермерларни соя режасини бажармагани учун ҳақоратлагани акс этган аудио тарқалди. Ҳоким яқинда коронавирусдан даволаниб чиққани ва стрессда қаттиқроқ гапириб юборганини айтди. Вилоят ҳокимлиги унга «огоҳлантириш» берди.
Ҳисоб палатаси ахборот-таҳлил шўъбаси мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган Хикматилло Латипов Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ҳокими этиб тайинланди.
Зоҳиджон Аҳмадалиев Андижон вилояти Хўжаобод тумани ҳокими этиб тайинланди. Ушбу лавозимни эгаллаб келаётган Отабек Расулов вазифасидан озод этилди.
Андижон вилояти Асака тумани ҳокими Иномжон Мамадалиев эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди. Унинг ўрнига Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Мансурбек Алиханов тайинланди. Шунингдек, Сарварбек Султонов Сирдарё вилояти Ширин шаҳри ҳокими бўлди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг