Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ҳокими лавозимига Латипов Хикматилло Абдулхамидович тайинланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Жалақудуқ тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Фурқатжон Бузруков Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессия қарорига мувофиқ эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Тайинловга қадар Хикматилло Латипов Ўзбекистон Ҳисоб палатасининг Қўшимча даромад манбаларини аниқлаш ва харажатларни таҳлил қилиш ахборот-таҳлил шўъбаси мудири лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар вилоятнинг Асака, Хўжаобод туманларига ҳам янги ҳокимлар тайинланган эди.