Андижон вилоятида сув таъминотидаги узилишлар 9 январь куни ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши оқибатида марказий қувурларнинг сув тақсимлаш зулфинининг ёрилганидан қелиб чиққан, дея хабар берди «Ўзсувтаъминот» матбуот хизмати.

Андижон шаҳри, Олтинкўл ва Андижон туманининг 20 дан ортиқ маҳаллаларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилган.



Хабарга кўра, Андижон шаҳри ва тумани аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Жалақудуқ туманида жойлашган «Пахтакор» ерости сув олиш иншооти орқали Андижон шаҳрида яшовчи аҳолининг 35 фоизи ичимлик суви билан таъминланмоқда.

«Андижон сув таъминоти» МЧЖ ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳамкорлигида қўшимча равишда 60 дона махсус сув ташиш транспорт воситалари ва 150 нафар ишчи-ходим жалб этилган.

Андижон шаҳар ва туманининг сув таъминоти мавжуд бўлмаган ҳудудларидаги аҳолига ичимлик суви етказиб берилмоқда.


Юзага келган фавқулоддаги носозлик 11 январь куни тўлиқ бартараф этилиб, аҳолининг ичимлик суви таъминоти 12 январь куни йўлга қўйилади, дейилади ташкилот баённомасида.