ЙҲХББ матбуот хизмати хабарига кўра, 10 январь куни соат 20:00ларда, Андижон вилояти, Асака туманида ҳайдовчи Н.Х.(1993 й.т.) бошқарувидаги «Cobalt» русумли ҳамда Ш. Х.(1979 й.т.) бошқарувидаги «Дамас» русумли тез ёрдам машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Тўқнашув натижасида «Дамас» ҳайдовчиси 41 ёшли Ш. Х. олган оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Ушбу автомобиль йўловчиси У.Х.(1987 й.т.) тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.