3 апрель куни соат 15:40ларда, Андижон вилояти Шаҳрихон туманида 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ матбуот хизмати.

ЙТҲда Cobalt, Nexia 3, Lacetti, Damas иштирок этган. Ҳодиса натижасида Cobalt ҳайдовчиси ва Damas йўловчиси жароҳат олган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига ойдинлик киритилмоқда.

Фото: ЙҲХББ