«Postda.uz» нашрининг хабар беришича, 16 декабрь куни Андижон вилоятининг Балиқчи туманида бахтсиз ҳодиса туфайли икки киши ҳалок бўлди.

Маълумотларга кўра, шу туманда яшовчи 18 ёшли З.К. ўз жонига қасд қилиб, «Қорадарё» каналига ўзини ташлаган. Буни 65 ёшли бобоси кўриб қолади ва набирасини қутқариш учун сувга тушади. Сув оқими кучлилиги ва совуқлиги сабаб неварага қўшилиб, бобо ҳам чўкиб кетган.

Жасадларни сувдан қидириб топиш чоралари кўрилди. Прокуратура бу бўйича суриштирув олиб бормоқда.