Зоҳиджон Аҳмадалиев Андижон вилояти Хўжаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракат матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Зоҳиджон Аҳмадалиев Андижон вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Хўжаобод туманига шу вақтга қадар Отабек Расулов ҳоким сифатида раҳбарлик қилиб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Асака тумани ва Сирдарё вилояти Ширин шаҳрига янги ҳокимлар тайинлани ҳақида хабар бергандик.